AdMe мисли кўрилмаган гонорарларга қарамай, камтар ҳаёт кечиришга ўрганган дунёга машҳур шахслар ҳақида мақола тайёрлади.
Женнифер Лоуренс
«Очлик ўйинлари» юлдузи пулни ақл билан сарфлашга ўрганган ва ўзи ишлаб топган ҳар бир центнинг қадрини билади — Volkswagen Eos’да юради, дўконлардаги чегирмалар билан қизиқади ва чегирмали купонлардан фойдаланади. Ўзи туғилиб-ўсган Луисвилл шаҳридаги болалар касалхонасининг кардиология бўлимига актрисанинг номи берилган, у ерга Женнифер 2 миллион доллар хайрия қилган.Kиaну Ривз
Kиaну хизмат поғонасидан кўтарилаётган вақтида ҳам меҳмонхоналарда яшашни ёки квартираларни ижарага олишни афзал кўрарди. Унинг кўпдан-кўп ашёлари, соқчилари йўқ, ва у жамоат транспортида бемалол юради. Актёр «Матрица» фильмидан олган гонорарининг 90 фоизини (тахминан 80 миллион доллар) гримчилар, махсус эффектлар бўйича мутахассислар ва лойиҳа бўйича бошқа ҳамкасбларига берди, 12 нафар каскадёрга эса биттадан янги мотоцикл совға қилди.Сара Жессика Паркер
Актриса пулни эҳтиёт бўлиб сарфлайди ва фарзандларини ҳам шунга ўргатишга уринади. Сара уларга ўзи кийим тикади ва секонд-хендларни яхши кўради. Сара ўзининг таниқли қаҳрамони — Керри Брэдшоунинг туфлисини кимошди савдосида сотиб, тушган маблағнинг барчасини мусиқа ва санъат мактабига хайрия қилди.Кейт Миддлтон
Герцогиня кўпинча омма олдига бир хил кийимда чиқади ва арзон брендларни яхши кўради. Масалан, суратдаги пиджак ва кўк кўйлак — Zara брендидан. Кейт доимий равишда хайрия билан шуғулланади. Сўнгги хайрия дастурларидан бири — ёшлар, фахрийлар, бошпанасиз кишилар ва хавф зонасидаги бошқа кишилар гуруҳининг руҳий саломатлиги билан шуғулланадиган Heads Together дастури.Кристиан Бэйл
«Бэтмен» шуҳратга эришганидан кейин ҳам узоқ вақт оиласи билан бир хонали хонадонда яшаган ва соқчилари ҳам бўлмаган. Янги «Ваъда» фильми прокатидан тушадиган даромаднинг барчасини актёр хайрияга сарфкашга қарор қилди.Леонардо Ди Каприо
Яхши пул топадиган актёрга айланганидан сўнг ҳам Лео оддий Toyota Prius машинасида юрарди. Ҳозиргача ҳам актёр хусусий самолётлардан кўра, тижорат парвозларини афзал кўради. 1998 йилда у Leonardo DiCaprio Foundation жамғармасини яратди ва 30 та турли хайрия ташкилотлари ҳисобларига 15 миллион доллар ўтказди.Кира Найтли
Актриса ўзи учун ҳар ойда лимит белгилайди; агар у ушбу суммадан кўпроқ нарса харид қилмоқчи бўлса, бу ҳақиқатан ҳам зарурми, дея ўзига савол беради. Кира хайрияга пул йиғиш учун ўзи турли тадбирларга кийиб борган либосларни сотади.Жессика Альба
Жессика — тежамкор она ва экологик тагликлар ишлаб чиқарувчи The Honest Company компанияси асосчиси. У тўнғич қизига сиғмай қолган кийимларни ташлаб юбормайди, балки кичик қизига кийдиради. Forbes актрисани АҚШнинг бойлигини ўз кучи билан жамғарган энг бадавлат аёллари рейтингига киритган бўлса-да, Жессика арзон маркали кийимлар сотиб олиш ва жамоат транспортида юришдан уялмайди.
Изоҳ (0)