АҚШнинг Burger King тез тановул ресторанлари тармоғи Бельгияда бўлимини очиш арафасида мамлакат бўйлаб рекламасини намойиш қилмоқда. Рекламада қирол Филипп тилга олингани қироллик оиласининг ғазабини қўзғатди, деб хабар беради «ТАСС».
Махсус ишлаб чиқилган реклама сайтида фойдаланувчиларга икки қиролдан бирига овоз бериш таклиф қилинади. Ушбу ўзига хос «сайлов»да қирол Филипп ва «бургерлар қироли» иштирок этмоқда. Иккинчи «номзод» остида компания ўзига ишора қилган. Агар «Бельгияда ҳукмронлик қиладиган қиролни танланг» саволига жавобан фойдаланувчи ҳақиқий қиролни танласа, сайт ундан бир неча марта қайта сўрайди ва ҳақиқий қирол, компаниядан фарқли равишда, унга овқат тайёрлаб бермаслигини эслатиб ўтади. Бургерлар қироли, яъни компаниянинг ўзи танланганида сайт бу овозни дарҳол инобатга олади.
«Биз бундай ёндашувни маъқулламаймиз. Бу тижорий мақсадда қилинмоқда, шу боис биз бунга рухсат бермаймиз», — деб изоҳ берди бунга қироллик оиласи вакили.
Изоҳ (0)