Хивадаги «Нуриллабой» тарихий мажмуаси реконструкция ва реставрация қилинади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 19 майдаги қарори билан белгиланди, деб хабар беради «Газета.uz».
Ҳужжатга кўра, реконструкция Хива тарихий-меъморий ва туристик салоҳиятини оширишга, жамоатчиликни тарихий мерос ҳамда маданият ва санъатнинг ноёб намуналари билан таништиришга, шунингдек, миллий маданий ва анъаналарни асрашга хизмат қилади.
Йил давомида тарихий мажмуада янги бинолар ҳам қурилади. Унинг ҳудудида қабул уйи, амфитеатр, галерея, ҳунармандчилик устахоналари ва миллий таомлар ресторани ташкил этилади.
«Нуриллабой» Хива хонларининг ёзги саройи бўлиб, у хорижлик элчиларни қабул қилиш учун хизмат қилган.
Изоҳ (0)