• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12509.83
    • RUB156.55
    • EUR14520.16
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашди. Саудия Арабистонида яна нималар бўлди?

    Шавкат Мирзиёев Туркманистондан тўғри Ар-Риёдга йўл олди. АҚШ президенти Дональд Трамп эса саккиз кунлик хорижий турнесини Саудия Арабистонидан бошлади. Сўнгги дам олиш кунлари Саудия Арабистонида юз берган воқеалар тафсилоти — «Дарё» шарҳида.

    Фото: Facebook / Шавкат Мирзиёев

    Фото: Facebook / Шавкат Мирзиёев

    Шавкат Мирзиёев 20—21 май кунлари Саудия Арабистонида бўлди. Саудия Арабистони подшоҳи Салмон ибн Абдулазиз ас-Сауднинг таклифи билан амалга оширилган ташрифнинг биринчи кунида Ўзбекистон Президенти Ислом тараққиёт банки (ИТБ) раҳбари Бандар Ҳожар билан учрашди. Музокаралар якунида Ўзбекистон ҳукумати ва ИТБ ўртасида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказини тузиш тўғрисида Англашув меморандуми имзоланди. Ташриф бўйича ЎзАнинг биринчи расмий ахборотида Шавкат Мирзиёев Саудия подшоҳи ва валиаҳди билан музокаралар олиб бориши, «қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши режалаштирилгани» маълум қилинган эди. Бироқ Президентнинг Саудия вакиллари билан учрашувлари ҳақида очиқ ахборот берилмади.

    Ўзбекистон Президенти 21 май куни араб-мусулмон мамлакатлари ва АҚШ саммитида қатнашди. «Таҳлилнома»га кўра, саммит бўлиб ўтган Саудия Арабистони подшоҳининг Халқаро конференциялар марказида Ўзбекистон Президентини подшоҳ Салмон ибн Абдулазиз ас-Сауд «тантанали кутиб олган». «Ва у Президентимизга ташрифи учун миннатдорчилик билдирди», — дея хабар бермоқда «Таҳлилнома». Саммит доирасида Шавкат Мирзиёев АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашган. «Дональд Трамп давлатимиз раҳбари билан учрашувда Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар жараёнини юқори баҳолади», — дейилади ЎзА ахборотида.

    Шунингдек, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Афғонистон президенти Ашраф Ғани, Покистон бош вазири Навоз Шариф, Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Чавушўғли билан ҳам учрашувлар ўтказилган. ЎзАнинг қайд этишича, мазкур учрашувларда «давлатларимиз ўртасидаги ўзаро алоқаларни янада кенгайтириш билан боғлиқ масалалар юзасидан фикр алмашилган».

    Араб-мусулмон мамлакатлари ва АҚШ саммитида 40 дан зиёд мамлакатларнинг вакиллари, халқаро ташкилотлар қатнашди. «Мазкур форум экстремизм ва терроризмга қарши курашиш, бағрикенглик ғояларини илгари суриши, хавфсизлик, барқарорлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир», — дейилади ЎзА ахборотида. «Форумда кўтарилган масалалар башарият манфаатларига мос, — дейилади «Таҳлилнома» хабарида. — Дунёда тинчликни сақлаш керак. Халқаро терроризм ва экстремизм каби қўпорувчилик ҳаракатларига қарши курашишда ҳамжиҳат бўлмоқлик зарур. Ислом динининг софлигини сақлаш керак. Маърифий исломни тарғиб этмоқликни бугун ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда».

    Саммитда АҚШ президенти Дональд Трамп ҳам чиқиш қилиб, амалга оширилаётган терактларнинг «95 фоиз қурбони мусулмонларнинг ўзи» эканлигини қайд этиб ўтди. «Бу турли эътиқод, турли оқим ёки турли цивилизациялар вакилларининг ўзаро кураши эмас. Бу — инсон ҳаётини йўқ қилиш ва уни сақлаб қолиш тарафдорлари ўртасидаги курашдир. Бу ёвузлик ва эзгулик ўртасидаги курашдир», — деди Трамп. Айни вақтда, у мусулмон мамлакатларини терроризм ва экстремизмга қарши курашда масъулиятнинг бир қисмини ўзига олишга чақирди. «Яқин Шарқ халқлари мазкур душман устидан ғалаба қозониш учун Америка ёрдамини кутиб туриш шарт эмас», — деди АҚШ президенти.

    Шунингдек, мазкур саммит Трампнинг муҳим халқаро ташаббуси — расмий Вашингтон томонидан «арабча НАТО» деб аталаётган янги минтақавий ҳарбий-сиёсий тузилма учун асос ҳам бўлди. Таҳлилчиларга кўра, Саудия бу янги иттифоқнинг етакчиси бўлади, БАА, Миср ва Иордания унда ҳал қилувчи рол ўйнайди. Умуман олганда, «араб НАТО»си фаолиятида 40 дан зиёд мамлакат, хусусан, ядровий қуролга эга Покистон ҳам иштирок этиши кутилмоқда.

    Бу Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Президенти сифатида Саудия Арабистонига амалга оширган илк ташрифи бўлди, АҚШ президенти Дональд Трамп учун эса биринчи хориж сафарига айланди. Сайловолди кампанияси давомида Трамп бир неча бор: «Ислом Американи ёмон кўради», қабилида фикрлар билдирган, шунингдек, «АҚШнинг ёрдамисиз подшоҳлик аллақачонлар йўқ бўлиб кетган бўларди» деб, Саудия Арабистонини танқид остига олган эди. Бироқ Ар-Риёдда, Саудия қироллик оиласи ва ислом олами етакчилари қаршисида бутунлай бошқа Трамп намоён бўлди, деб ёзади «Коммерсантъ».

    «Бу ажойиб кун бўлди. АҚШ учун ажойиб инвестициялар. АҚШ инвестиция кўринишида юз миллиардлаб доллар ва кўплаб иш ўринларига эга бўлади», — деди Трамп Ар-Риёддаги учрашувлар якунида. Дарҳақиқат, АҚШ учун ҳаммаси ажойиб: мамлакат кейинги 10 йил давомида Саудия Арабистонига қиймати 350 миллиард долларлик маҳсулот етказиб бериш бўйича келишувга эришилди, биргина мудофаа соҳасидаги келишувнинг қиймати эса 110 миллиард долларни ташкил этади.

    22.05.2017, 19:03   Изоҳ (0)   78719
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон ТИВда Европарламент депутатлари билан учрашув ўтказилди

    22.05.2017, 17:48

    Франция ОАВ Uzbekistan Peugeot Citroen Automotive қўшма корхонаси яратилишини юқори баҳолади

    22.05.2017, 16:44

    Дераза профилларини ишлаб чиқариш соҳасининг етакчиси Экопен янгиланган логотипи ва янгича иш юритиш стратегиясини тақдим этди

    22.05.2017, 14:57

    Тошкентда ёш аёл ўзини машина ғилдираклари остига ташлашга уринди (видео)

    22.05.2017, 13:01

    «Ўзбекнефтгаз» Қашқадарёда нефть-кимё кластерини яратади

    22.05.2017, 12:50

    Тошкентдаги Авайхон ва ТТЗ-4 мавзеси кўчаларида таъмирлаш ишлари якунланмоқда (фото)

    22.05.2017, 11:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Оқ уйда ишлаган, Оксфордни битирган, илмий даража олган: Голливуднинг энг ақлли актёрлари

    Кино | 13 август, 09:10

    “Украина келажакдаги уруш учун Россияга таянч бўладиган ҳудудларини бермайди” — Зеленский

    Дунё | 13 август, 09:07

    Марказий банк икки ойда 23 та банкни жаримага тортди

    Ўзбекистон | 13 август, 08:48

    Жанубий Корея собиқ президенти рафиқаси ҳибсга олинди

    Дунё | 13 август, 08:30

    Олимлар куйиш ва яраларни даволаш учун “суюқ” тери яратди

    Дунё | 13 август, 00:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.