Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Bentley автомобиль компанияси вегетарианлар учун салони «замбуруғлар ва медуза терисидан» тайёрланган автомобиль ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши ҳақида маълум қилди, деб хабар берди TJournal.

Фото: TJournal

Фото: TJournal

Автомобиль салонидаги ўриндиқлар сиртини қоплашда янги материалларни излаш бўйича компания бош дизайнери Стефан Сиеллафф маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Bentley автомобилининг ҳашаматли салонини яратишда 20 га яқин ҳайвон терисидан фойдаланилади, бу эса ғарбда тобора кўпайиб бораётган вегетарианларга маъқул келмайди.

Сиелаффнинг маълум қилишича, компания вегетариан мижозларга маъқул келувчи, салонни қоплашда ҳайвон териларининг ўрнини босувчи бошқа материалларни қидирмоқда. Дастлаб замбуруғ ва медуза «тери»сидан фойдаланиб кўрилиши мумкин.

Алтернатив материаллар асосида тери ишлаб чиқариш бўйича Mulliner ички эксклюзив ательеси мутахассислари шуғулланади. Сиелафф вегетарианлар учун ушбу автомобиль қайси санадан бошлаб ишлаб чиқарилишини айтмади, бироқ «тез орада» дея таъкидлади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар