Европа Чемпионлар лигасининг Кардифф мезбонлигида ўтадиган ҳал қилувчи финал учрашувига биринчи бўлиб Туриннинг «Ювентус» клуби йўл олди.
Монакодан 2:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтиб келган туринликлар, ўз майдонида 2:1 ҳисобида зафар қучди ва финалга чиқди. «Ювентус» бунга қадар Португалия ва Испания чемпионлари ҳисобланган «Порту» ҳамда «Барселона»ни турнирдан чиқариб юборганди.«Монако» жавоб ўйинида Буффон дарвозасига гол уриб, «Ювентус»нинг плей-оффда давом этиб келаётган даҳлсизлик сериясига чек қўйди. «Порту» ва «Барселона»га қарши жами 4 та ўйинда, шунингдек, Монакодаги учрашувда Аллегри бошқараётган клуб ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юбормаганди.
Плей-оффнинг финалгача бўлган олти ўйинида «Ювентус» бешта ғалабага эришди ва фақатгина бир марта дуранг ўйнади. Финалнинг иккинчи иштирокчиси бугун — 10 май куни бўлиб ўтадиган Мадрид дербисидан кейин аниқ бўлади.
Европа Чемпионлар лигаси Ярим финал 9 май, сешанба
Изоҳ (0)