Гоби чўлидан шамол келтирган чанг Хитой шимолида ҳавони кескин ифлослантириб юборди, деб хабар беради Tjournal.
Илгарироқ хабар қилинганидек, Пекин шаҳрида ҳавонинг PM2.5 зарарли зарралари билан ифлосланиш даражаси кескин равишда хавфсиз кўрсаткичдан ошиб кетди. Айтилишича, зарарли зарраларнинг ҳаводаги концентрацияси Халқаро соғлиқни сақлаш ташкилоти белгилаган хавфсиз кўрсаткичдан 21 баробарга ошиб кетган.
Расмий маълумотларга қараганда, 4 май эрталабки соатларида пойтахтнинг айрим туманларида PM2.5 зарралари зичлиги 630 мкг / метр кубни ташкил қилди.
Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари мегаполисдаги ҳавонинг аҳволини акс эттирувчи ўнлаб фотосуратларни чоп этиб бормоқда.