Тошкент мезбонлик қилаётган бокс бўйича Осиё чемпионатининг чорак финалида ўзбекистонлик Санжар Турсунов мағлуб бўлди ва Германияда ўтадиган Жаҳон чемпионатидан четда қолди.
Ярим финал йўлида унинг рақиби қозоғистонлик Василий Левит бўлди, деб хабар берди «Оламспорт». -91 килограмм вазн тоифасидаги боксчилар тўқнашувида Санжар Турсунов биринчи жангидаги каби фаолликликни намойиш эта олмади. Нимчорак финалда у жанубий кореялик рақибидан устун келганди.
Изоҳ (0)