Heritage — «Мир ковров» гиламлар дўкони Европадан келтирилган, кишига ўзгача завқ бера оладиган янги гиламлар коллекциясини сизнинг эътиборингизга ҳавола этади.
Янги коллекция европача сифати, экологик тозалиги, декоратив бойлиги жиҳатидан бошқа турдаги гиламлардан ажралиб туради. Мутлақо табиий ва қимматбаҳо толали ушбу гиламлар турли анъаналар ҳамда гўзалликни намоён этиб, асрлар давомида сақланиб келинган безакларнинг муҳим қисми сифатидаги вазифасини замонавийлик билан уйғунлаштирган.
Гиламлар коллекциясини кўриш учун Heritage дўконига ташриф буюришингизни сўраймиз. Улардаги танловнинг кенглиги уй ёки офиснинг исталган хонаси учун мос гилам топиш имконини беради.
Шу боис, вақтни ўтказмасдан гиламлар дунёсига тезроқ ташриф буюринг:- Манзил: Тошкент шаҳри, Беруний кўчаси, 18-уй
- Мўлжал: «Ҳувайдо» тўйхонаси
- Мурожаат учун телефон: (+998-97) 702-70-70
Эслатиб ўтамиз, дўкон ходимлари гиламларнинг сифатига, яхши сақланишига ҳамда намунали хизмат кўрсатилишига катта эътибор қаратади. Харидларингиз эса манзилингизгача (Тошкент шаҳри бўйлаб) бепул етказиб берилади.
Энг муҳими, гиламларнинг 20—25 йилгача сифати бузилмаслиги ва яхши сақланишига кафолат берилади. Шунингдек, улар осон тозаланиши билан ажаралиб туради.
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ (0)