Энг кучли қирол ва қироличалар ҳам қачонлардир бола бўлган. Бунинг устига жуда ёқимтой қиз ва ажиб ўғил болалар бўлган. AdMe замонавий монархиялар келажаги кимларнинг қўлида эканлигини аниқлаш ва уларни сизга таништиришга қарор қилди.
Эстел, 5 ёш (Швеция)
Айнан Қиролича Ҳазрати Олиялари Эстел Силвия Ева Мери онаси, малика Викториядан кейин тахтни эгаллайди.
Кристиан, 11 ёш (Дания)
Қирол Ҳазратлари вақти келиб ўз отаси Фредерикдан кейин Кристиан XI га айланади. Анъанага кўра, қирол оиласидаги тахт меросхўрлари Кристиан ёки Фредерик исмли бўлиши лозим.
Леонор, 11 ёш (Испания)
Малика Леонор де Тодос лос Сантос де Бурбон (11 ёш) ва унинг тўққиз ёшли синглиси инфанта София эгизаклардек кийинишни хуш кўради. Уларнинг ташқи кўриниши ҳам бир-бирига жуда ўхшайди. Испанияликлар ўзларининг унвонли жажжи гўзаллари билан фахрланади.
Жак, 2 ёш (Монако)
Узоқ кутилган эгизакларни кичкина, бироқ дунёга машҳур қиролликда жуда яхши кўришади. Шаҳзода Жак Оноре Рене Монаконинг меросхўр шаҳзодаси ва маркиз де Бо меросхўрларнинг биринчи навбатида.
Катарина-Амалия, 13 ёш (Нидерландия)
Оран маликаси отасидан кейин қироличага айланади. Ҳозир эса мамнуният билан велосипедда сайр қилади, сингиллари билан ўйнайди ва гимназияда таҳсил олади.
Елизавета, 15 ёш (Бельгия)
Ёш маликанинг бир-йўла тўртта исми бор: Елизавета Тереза Мария Елена, Брабант герсогиняси. Монархнинг катта қизи тахт меросхўрлиги ҳақидаги янги қонунга кўра Бельгиянинг биринчи қироличасига айланади.
Амалия, 2 ёш (Люксембург)
Амалия меросхўрларнинг учинчи насабидан бўлса ҳам кичкина малика Нассауни мамлакат келажаги деб аташади.
Жорж, 3 ёш (Буюк Британия)
Шаҳзода Жоржни энг машҳур меросхўрлардан бири деб аташ мумкин. Қиролича Елизавета II нинг учинчи эвараси дунёга келмасдан аввал танилган эди.
Ингрид Александра, 13 ёш (Норвегия)
Норвегия маликаси Ингрид Александра конституциявий ислоҳот туфайли отасидан кейин қироличага айланади.
Хисахито, 10 ёш (Япония)
Бу ёқимтой болакай бобоси, амакиси ва отасидан кейин императорга айланади. Япон урф-одатига кўра, исм танлашга жуда жиддий ёндашилади. Шаҳзода Акисино ўғли учун «порлоқ ва саховатли» маъноларини англатувчи Хисахито исмини танлаган.
Мулай Ҳасан, 13 ёш (Марокаш)
Марокаш амалдаги монархининг катта ўғли навбатдаги қирол бўлиш учун астойдил ҳаракат қилмоқда. Шаҳзода расмий тадбирлар ва ташрифларда тез-тез отасига ҳамроҳ бўлади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)