Англия Премьер-лигасининг 29-турига келиб Лондоннинг «Арсенал» клуби мағлубият аламини тотиб кўрди. «Вест Бромвич» майдонига ташриф буюрган «тўпчилар» 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди.
Учрашувда Месут Ўзил жамоасига ёрдам бера олмаган бўлса, Петр Чех биринчи бўлимда жароҳат олиб, майдонни эрта тарк этди.
Лондон клубининг очко йўқотишидан «Эвертон» унумли фойдаланди ҳамда «Халл Сити»ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, очколар сони бўйича Венгер шогирдлари билан тенглашиб олди.
Чемпионлик учун асосий даъвогар ҳисобланган «Челси» эса мазкур турда ҳам 3 очкони қўлга киритди. «Сток Сити» майдонида баҳс олиб борган «аристократлар»ни очко йўқотишдан сўнгги дақиқаларда ҳимоячи сақлаб қолди.
Мамлакатнинг амалдаги чемпиони «Лестер» кетма-кет учинчи ғалабасини қўлга киритди. Шекспир бошқарувида «тулкилар» ҳар уч ўйинда ҳам учтадан гол уришга муваффақ бўлди. Жамоа, шунингдек, Чемпионлар лигасида «Севилья»ни 2 та гол фарқи билан мағлуб этишга муваффақ бўлганди.
Англия Премьер-лигаси 29-тур 18 март, шанба
«Вест Бромвич» — «Арсенал» 3:1
Голлар: Крэйг Доусон, 12 (1:0). Алексис Санчес, 15 (1:1). Робсон-Кану, 55 (2:1). Крэйг Доусон, 75 (3:1).«Вест Ҳэм» — «Лестер» 2:3
Голлар: Риёд Маҳрез, 5 (0:1). Роберт Хут, 7 (0:2). Мануэль Лансини, 20 (1:2). Жейми Варди, 39 (1:3). Андре Айю, 63 (2:3).«Кристал Пэлас» — «Уотфорд» 1:0
Гол: Трой Дини, 68-авт (1:0).«Сандерленд» — «Бёрнли» 0:0
«Сток Сити» — «Челси» 1:2
Голлар: Виллиан, 13 (0:1). Жонатан Уолтерс, 38-пен (1:1). Гэри Кехилл, 87 (1:2).Четлатиш: Филлип Бардсли, 90+5 (С).«Эвертон» — «Халл Сити» 4:0
Голлар: Доминик Калверт-Левин, 9 (1:0). Эннер Валенсия, 79 (2:0). Ромелу Лукаку, 90+1 (3:0). Ромелу Лукаку, 90+4 (4:0).Четлатиш: Том Хаддлстоун, 73 (Х).«Борнмут» — «Суонси» 2:0
Голлар: Алфи Моусон, 31-авт (1:0). Беник Афобе, 72 (2:0).19 март, якшанба«Мидлсбро» — «Манчестер Юнайтед» — 17:00«Тоттенҳэм» — «Саутгемптон» — 19:15«Манчестер Сити» — «Ливерпуль» — 21:30
Изоҳ (0)