Пахтаобод туманидаги марказий шифохона давлат дастури асосида янгидан қурилмоқда. Бу ҳақда Андижон вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
2016 йилда болалар, терапия, хирургия, реанимация, шошилинч тез ёрдам бўлимлари қайта реконструкция қилинди.
Бу йил 90 ўринли туғруқхона, ошхона, дорихона капитал таъмирланади. Юқумли касалликлар бўлими биноси, сув минораси ва иситиш қозонхонаси бунёд этилади. Шифохона теварак-атрофида гулзорлар барпо этиш кўзда тутилган.
Барча объектларни Мустақиллик байрами арафасида фойдаланишга топшириш режалаштирилган.