АҚШ президенти Дональд Трампнинг қизи Иванка Трамп 10 ойлик ўғлини ўзининг ёрдамчиси этиб «тайинлади». Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Ўғли билан тушган суратини Instagram’га жойлаган Иванка Трамп, унга: «Оқ уйда шахсий ёрдамчим Теодор билан қўнғироққа жавоб беряпмиз», — деб изоҳ қолдирган.
Дональд Трампнинг инаугурациясидан бери Иванка фаол равишда ижтимоий тармоқларда президент қароргоҳидан суратлар жойламоқда. Суратлар аҳоли томонидан ҳам ижобий, ҳам салбий кутиб олинмоқда.
Жумладан, Дональд Трамп асосий аҳолиси ислом динини эътиқод қилувчи етти мамлакат қочоқларининг АҚШга киришини тақиқлаган кун Иванка Трамп Instagram’га оқшом либосида тушган расмини жойлади. Бу эса ижтимоий тармоқларда қаттиқ танқид билан кутиб олинди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)