Қирғизистон бош вазирининг ўринбосари Чўлпон Султонбекова Boeing 747-400 юк самолётининг қулаши оқибатида етим қолган болаларнинг тақдирини шахсий назорати остига олди. Бу ҳақда, ҳукумат матбуот хизматига асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Охирги маълумотларга қараганда, фожиа оқибатида 35 киши ҳалок бўлди, самолёт қулаган қишлоқдаги уйларнинг ярми бутунлай вайрон бўлди.
Изоҳ (0)