Ҳар бир уй бекаси у ёки бу таом тайёрлаш жараёнини енгиллаштирувчи ёки уларга қўшимча таъм берувчи ўз сир ва рецептларига эга. Кўпчилик уларни йиллар давомида тўплаб боради ва авлоддан авлодга етказади. Қуйида таом тайёрлашни анчагина енгиллаштирувчи замонавий лайфхакларни тўпладик.
Икки пиццани бир вақтнинг ўзида тайёрлаймиз
Иккита пиццани бир вақтнинг ўзида тайёрлаш ёки иситиш керак, лекин духовкада жой етишмаяптими? Пиццани духовкага жойлаштиришдан аввал уларни икки бўлак қилиб кесинг. Шу йўл орқали сиз уларни бир вақтнинг ўзида пиширишингиз мумкин.
Музқаймоқнинг музхонада қотиб қолишига йўл қўйманг
Музқаймоқ совуткич музхонасида доим юмшоқ бўлиб туриши учун уни герметик пакетга жойлаштиринг. Энди мазали музқаймоқдан баҳраманд бўлиш учун унинг эришини кутишингизга тўғри келмайди.
Шоколад пастасини охиригача еб қўямиз
Мазали шоколад пастасининг деярли бўшаб қолган қутисини ташлаб юбормасдан, уни ичига музқаймоқ солинг. Ажойиб десерт тайёр!Микротўлқинли печда икки порсия таомни бир мартада иситинг
Агар микротўлқинли печ ўлчамлари икки идишни сиғдириш имконини бермаса, шунчаки иккинчи идишни стакан ёки кружканинг устига қўйиб, ҳар иккала идишдаги таомни бир пайтнинг ўзида иситинг.
Очилиши қийин пистани осон чақинг
Битта пистани иккинчиси пўчоғидаги очиқ жой ёрдамида чақинг
Ёрма ушоқларидан човли ёрдамида халос бўламиз
Ёрмани човлига солиб, уларни худди элагандек, бутун бўлакчаларни ушоқларидан ажратамиз.
Печеньени сутга солиб, бир неча соатга совуткичга қўйсангиз, музлатилган ажойиб ширинлик ҳосил бўлади.
Банка қопқоғи ҳадеганда очилавермаса, унинг қопқоғи орасига қошиқ ёки очқични суқинг. Банкага ҳаво кириши билан у осонгина очилади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)