«Дарё» сўровномасига кўра Евро—2016 да чемпионликни қўлга киритиш эҳтимоли энг кўп бўлган Германия терма жамоаси «C» гуруҳининг 2-турида Польшани мағлуб эта олмади — 0:0.
Иохим Лёв шогирдлари 90 дақиқа давомида Польша дарвозасига йўл топа олмади ва ўз дарвозасидан гол ҳам ўтказиб юбормади.
2-турдан кейин Германия ва Польша ҳисобида 4 тадан очко бор. Украинани мағлуб этишга муваффақ бўлган Шимолий Ирландия 3 очко билан 3-ўринда қайд этилган. Евро—2016 давомида 4 та гол ўтказиб, бир марта ҳам гол урмаган Украина 0 очко билан «C» гуруҳи аутсайдери бўлиб турибди.
Қайд этиш керак, Германия 1-турда Украина устидан 2:0 ҳисобида зафар қучган бўлса, Польша Аркадиуш Миликнинг ягона голи эвазига Шимолий Ирландияни мағлуб этганди.
«C» гуруҳида 3-тур беллашувлари 21 июнь куни бўлиб ўтади. Унда Германия Шимолий Ирландияга қарши, Польша эса Украинага қарши майдонга тушади.
[wpse_match id="351441" show_title=1]