Янги Зеландияда 3 март, пайшанба куни бошланган референдум натижаларига кўра мамлакат байроғини алмаштириш масаласи ҳал бўлади. Бу ҳақда, CNН телеканалига асосланиб, «Ведомости» хабар бермоқда.
Янги Зеландия байроғи дизайни билан боғлиқ референдум ташаббуси мамлакат ҳукуматига тегишли.
2015 йилнинг 20 ноябридан 11 декабригача ўтказилган биринчи референдумда байроқ дизайнининг муқобили танлаб олинди.
Энди фуқаролар таклиф қилинаётган янги байроқни тасдиқлаш ёки эскисини қолдириш масаласини ҳал қилиши лозим.