Ер орбитасидан туриб олинган суратларга назар солиб, глобал иқлим ўзгариши сайёрани ҳақиқатан ҳам ҳалокат ёқасига олиб бораётганига гувоҳ бўлиш мумкин, деб ёзади TravelAsk.
Абадий музликларнинг эриши, бир вақтлар денгиздек улкан бўлган кўл ва сув омборларининг қуриши, ўрмонларнинг қисқариши инсоният жиддий муаммо билан юзма-юз келганига далилдир.Шимоли-Ғарбий Аляска
Чапдаги фотосурат 1940 йилда, ўнгдагиси эса 2005 йилда олинган. Аляскадаги музликларнинг йўқолиши кўлами шунчаки даҳшатга солади.Маунт-Элгон миллий боғи, Кения
1973—2005 йиллар оралиғида анча-мунча ўрмон кесиб юборилганини кўриш мумкинМаккарти музлиги, Аляска
Аляскадаги изи ҳам қолмаган музликлардан бири. Биринчи фотосурат 1909 йил ёзида олинган, иккинчиси эса 2004 йил ёзида.Сальта вилоятидаги ўрмон, Аргентина
1972—2009 йиллар оралиғида кесиб юборилган ўрмон суратлари.Аризона ва Юта
1999 йилдан бери дарё ақлбовар қилмас даражада саёзлашди.Рондония ўрмонлари, Бразилия
Рондония ўрмонлари қарийб йўқ қилиб юборилди. Чапдаги фото 1975 йилги ҳолатни кўрсатса, ўнгдаги сурат 2009 йилда олинган.Бабан ўрмонлари, Нигерия
1976—2007 йилларда ўз ўрмонларидан маҳрум бўлган Нигер штатидаги Бабан ҳудудлари ҳозир шундай манзара ҳосил қилган.Колорадодаги Катта қумтепалар
1987—2011 йиллар оралиғида Катта қумтепалар ҳудудидаги кўллар саёзлашиб кетди.Кения
1976—2007 йиллар оралиғида Кения ўрмонларининг қисқариши манзараси.Оровилл кўли, Калифорния
2011 ва 2014 йилларда олинган бу икки сурат Калифорниядаги Оровилл кўли уч йил ичида қанчалик қуриганини кўрсатади.Урмия кўли, Эрон
Майдони катта ҳисобланган Урмия кўли энди чуқур эмас. Биринчи сурат 2000 йилда олинган, иккинчиси эса 13 йилдан сўнг.Мьюир музлиги, Аляска
2004 йилги суратда эндиликда «собиқ» деб таърифласа бўладиган Мьюир музлигини кўриш мумкин. Чапдаги фотосурат эса музликнинг 1941 йилги ҳолатини кўрсатади.Накуру кўли миллий боғи, Кении
Ўрмонлари оммавий равишда кесилган яна бир ўрмон — 1973 ва 2000 йилларнинг суратлари.Орол денгизи
«Денгиз» деб таърифланган кўлдан ҳозирда қарийб ҳеч нарса қолмаган.Слон Бьютт сув омбори, Ню-Мексико
1994—2013 йиллар оралиғида сезиларли қуриб қолган Слон Бьютт сув омбори.Мар-Чикита кўли, Аргентина
Чапдаги суратда Аргентинадаги бу кўл 1998 йилда қандай ажойиб манзарага эга бўлгани акс этган бўлса, ўнгдаги, 2011 йил суратида кўлнинг бугунги аҳволига гувоҳ бўлиш мумкин.Атлантика ўрмони, Парагвай
Дарахтларнинг кесилишидан Парагвайдаги Атлантика ўрмони ҳам жиддий зарар кўрди. Суратлар 1973 ва 2008 йилларда олинган.Мабира ўрмони, Уганда
2001—2006 йиллар оралиғидаги ўрмон қисқариши кўламини кўрсатувчи суратларКори Калис музлиги, Перу
Музлик 1978—2011 йиллар оралиғида сезиларли қисқарган.
Изоҳ (0)