Навбатдаги Марк Цукерберг бўлиш учун ёшингиз анча катта деб ўйлайсизми? 30 дан ошиб, ишга яроқсиз ҳолга келдим, деган фикрдамисиз? Фактлар ҳамда олимлар тадқиқотлари бунинг аксини кўрсатмоқда.
Марк Пинкус Zynga (ўйинлар учун дунёдаги энг катта ижтимоий платформа)га 41 ёшида асос солган;
Рид Хоффман Linkedin (бизнесменлар учун ижтимоий тармоқ)ни яратганида 36 ёшда бўлган;
Марк Бениофф 35 ёшлигида Salesforce (CRМ-тизим)га асос солган;
Роберт Нойс Intel’ни 41 ёшида 39 ёшли Гордон Мур билан бирга ишга туширган;
Qualcomm (мобил телефонлар учун процессорлар ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи технологик компания)ни ишга туширганида Ирвин Жейкобс 52, Эндрю Витерби эса 50 ёшда бўлган.
Олимлардан яна бир нечта фактлар:
Катта ёшли тадбиркорлар ёш ҳамкасбларига нисбатан анча муваффақиятлироқ
Одамнинг ёши каттароқ бўлса, мия ҳам яхшироқ ишлайди
50 ёшга келиб, рақобатга интилиш фақат кучаяди
Таваккалчиликдан қўрқмаслик эса ўз компаниясини ишга тушираётган киши учун жуда муҳим.
Шундай экан, ўз миянгизни соғлом тутинг, уни ақлий ва ижодий жиҳатдан ривожлантиринг. Ва агар сиз тадбиркор бўлиш учун яратилган бўлсангиз, муваффақиятнинг ўзи сизни излаб келади.
Охир-оқибат, одамнинг ёши — шунчаки рақам.
Мақолани тайёрлашда қуйидаги манбадан фойдаланилди: http://www.towave.ru/pub/v-kakom-vozraste-luchshe-zapuskat-svoi-biznes.html
Лойиҳа «Дарё» ва StartupFactory.uz томонидан ишга туширилган.