Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Toshiba Россия бозоридан кетмайди. Бу ҳақда Япония компанияси вакиллари маълум қилган, дея хабар беради «РБК».

Фото: «Mail.ru»

Фото: «Mail.ru»

Компания Россияга телевизор ва маиший техника етказиб бериш тўхтатилганини тан олди, бироқ бу иқтисодий муаммолар, яъни валюталар курсидаги ўзгариш ёки рақобат билан эмас, балки ўтган йили рўй берган ТВ-бизнеснинг буткул қайта кўриб чиқилиши билан изоҳланди.

Таъкидланишича, Россия бозорига ҳозир ҳам қаттиқ дисклар, флеш-карталар, кўп функцияли техника етказиб берилмоқда. Шериклар олдидаги барча мажбуриялар бажарилган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ «Toshiba Рус МЧЖ» бош директори Хироаки Тезука компания Россия бозорини тўлиқ тарк этиши ҳақида маълум қилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар