Кўпчилик йўл давомида худди уйидаги ётоқда ётгандек бирор жойга саёҳатга боргиси келади. Etihad Airways авиакомпанияси бу орзунинг рўёбини ҳар қачонгидан ҳам яқинлаштириб, A380 лайнери бортида бутун бошли апартаментлар тайёрлади. AdMe мазкур лайнердаги виртуал сайрга таклиф этади.
Бир йилча аввал авиакомпания ливреяларини бироз ўзгартирди ва янги чизиқлар пайдо бўлган илк самолёт A380 бўлди: Бирлашган Араб Амирлиги герби ва байроғи ўрнига килга турли рангдаги учбурчаклардан иборат сурат туширилди.
A380 аэробуси — икки қаватли, унда 4 турдаги жойлар бор: эконом, бизнес, биринчи класс ва резиденсия. Юқори палубада люкс ўринлар жойлашган.
Икки йўловчи учун мўлжалланган резиденсия зинанинг ўнг томонида жойлашган. 12 квадрат метр майдонда уч хона — меҳмонхона (ундан ошхона ва кинозал сифатида фойдаланса ҳам бўлади), ётоқхона ва ҳожатхонаси бор душхона мавжуд. Резиденсияда Лондондаги Savoy меҳмонхонасида малака оширган ходимлар хизмат кўрсатади.
Бундай резиденсияда (A380 бортида у атиги битта) Абу-Дабидан, масалан, Лондонга бўладиган парвоз 77 минг дирҳамга (тахминан 20 минг доллар)га тушади. Эътиборли томони, бу ўрин учун чипталар қарийб бир йил олдиндан банд қилиб бўлинади.
Тўлақонли каравоти бор ётоқхона.
Бир кишилик биринчи класс салони бироз «оддийроқ» кўринишга эга: унинг майдони тахминан 5 квадрат метр. «Абу-Даби — Лондон» йўналиши бўйлаб парвоз 31—36 минг дирҳам (тахминан 8,5—9,9 минг доллар)га тушади.
Пардеворни тушириб, қўшни билан мулоқот қилиш мумкин. Тушунмовчиликларнинг олдини олиш мақсадида, пардеворнинг иккинчи қисми йиғилмайдиган қилиб ишланган.
Биринчи класс ҳожатхонаси.
Бизнес-классга ўтамиз. Бу ерда ҳар ким пардевор билан ажратилган ўз бўлмасида «яшайди».
Йўловчи учун тўпламдан пайпоқлар, қулоқни шовқиндан асрайдиган восита, тиш чўткаси, тароқ ва йўлда керак бўладиган бошқа зарур ва ёқимли буюмлар ўрин олган.
Самолётнинг дум қисми юқори палубасида дам олиш хонаси — бизнес-класс йўловчиларига мўлжалланган бар жойлашган.
Пастга тушиб, эконом-классга ўтамиз. Қирқилган жойи бор қулай ёстиқларни ишлаб чиқишга охири кимнингдир ақли етибди.
Йўловчи ва борт кузатувчилар учун авариявий чиқиш эшиги олдида жойлашган ўриндиқлар.
Болалар учун мўлжалланган тўплам.
Учувчилар кабинаси.
Бошқарув кабинасининг шундоққина ортида экипажнинг дам олиши учун мўлжалланган жой бор. Бу ерга бироз мизғиб олиш учун оромкурси ва ётоқ жойи ўрнатилган.
Ёқимли парвоз тилаймиз!
Изоҳ (0)