«Мир тесен» нашри Ҳиндистон ҳақидаги 10 та ҳайратланарли фактни тақдим этди.
1. Яқин уч йил ичида бутун дунёдаги янги ишчиларнинг 25 фоизи ҳиндистонлик бўлади.
2. Дунёдаги қашшоқ аҳолининг 42 фоизи Ҳиндистонда яшайди. Жаҳон банки маълумотларига кўра, бу кунига 1,25 долларга яшайдиган 450 миллиондан зиёд кишидир.
3. Ҳиндистонда 2007—2020 йиллар даврида киши бошига ялпи ички маҳсулот ҳажми 4 марта ўсиши керак.
4. Ҳиндистоннинг технологик пойтахти Бангалорда офислар сони сўнгги бир неча йил ичида 6 марта кўпайди. Ҳозирда Ҳиндистон нуфузли офислар сони бўйича Сингапур билан рақобатлаша олади.
5. Бутун дунё бўйича штатдан ташқари IT-хизматларнинг ярми Ҳиндистондан кўрсатилади. Уларнинг қиймати 47 миллиард долларга баҳоланмоқда.
6. Ҳиндистон жаҳонда қуролни импорт қилиш бўйича иккинчи ўринда туради. У сўнгги ўн йилликда мудофаа учун 50 миллиард доллар сарфлади.
7. Мамлакат йилига 12 миллион тонна манго етиштиради, бу 80 мингта мовий кит оғирлигига тенгдир.
8. Черапунжи шаҳри Ер юзидаги энг нам жойдир, у ерда йилига 1000 см ёғингарчилик ёғади. Бу континентал Америкадаги энг кўп ёмғир ёғадиган Мобил шаҳридагидан 6,3 марта кўп демакдир.
9. Бу ерда кино бозори Америка ва Канаданинг биргаликдаги кино саноатидан каттароқдир. Сўнгги йилларда Ҳиндистон ҳар йили кинотеатрларда 3,2 миллиард дона чипта сотади.
10. Ҳиндистон аҳолисининг ўртача ёши Япониядагидан 20 йилга ёшроқ (26 ёшга 45 ёш). Ҳиндлар, шунингдек, хитойликлардан қарийб 10 йилга ёшроқдир.
Изоҳ (0)