2015 йил 12 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитасининг биносида Жаҳон банки гуруҳи делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда қўмита расмий сайти.
Учрашув давомида кичик бизнесни солиққа тортиш, хусусан, микрофирма ва кичик корхоналар солиқ юкини камайтириш юзасидан қабул қилинган чоралар, давлат рўйхатидан ўтиш ва солиқ ҳисоби тартибларини қисқартириш, интернет орқали солиқ ҳисоботларини топширишни жорий қилиш, шунингдек, солиқ қарздорликларини ундириш устунликлари каби масалалар муҳокама қилинди.
Учрашув дўстона ва ҳамжиҳатлик руҳида бўлиб ўтди.
Изоҳ (0)