2015 йилнинг 18 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Филиппин Республикасининг Фавқулодда ва мухтор элчиси (қароргоҳи Теҳрон шаҳрида) Эдуардо Мартин Р. Менезни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий сайтида хабар берилди.
Элчи Ўзбекистон Республикаси Президенти номига йўлланган ишонч ёрлиқларини топширди.
Суҳбат давомида Ўзбекистон-Филиппин мулоқотини ривожлантириш масалалари ҳамда баъзи халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашилди. Мулоқот чоғида ўзаро муносабатларни сифат жиҳатдан янги даражага кўтариш ва унга серқирра тус беришдан икки давлат ҳам манфаатдорлиги таъкидлаб ўтилди.
Томонлар БМТ ва унинг тизилмалари доирасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни давом эттиришни тасдиқлади. Учрашувда алоҳида эътибор савдо-иқтисодий ва сармоявий алоқаларга қаратилди. Мазкур соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш учун Ўзбекистон ва Филиппин реал салоҳиятга эгалиги қайд этилди.
Шунингдек, томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.
Изоҳ (0)