Daryo

Шавкат Мирзиёев Сербиянинг олий давлат мукофоти билан тақдирланди

Мукофот давлат раҳбарига Ўзбекистон ва Сербия ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун берилди.

1 дақиқа ўқиш2 466 кўришлар0 изоҳ0

Белградда Шавкат Мирзиёевни Сербиянинг олий давлат мукофоти — Катта занжирли Сербия Республикаси ордени билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Орденни Сербия президенти Александр Вучич топширди.

Мукофот давлат раҳбарига Ўзбекистон ва Сербия ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун берилди. Шавкат Мирзиёев юксак мукофот учун миннатдорлик билдириб, уни Сербия халқининг Ўзбекистонга бўлган ҳурмати, икки давлат ўртасидаги дўстлик ва муносабатларни ривожлантиришга интилиш рамзи сифатида баҳолади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Сербия Республикаси ордени хорижий давлатларнинг таниқли арбобларига халқлар ўртасида тинчлик, ҳамкорлик ва ўзаро англашувни мустаҳкамлаш, шунингдек, Сербия билан дўстона алоқаларни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун берилади.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, 8 сентябрь куни Белград шаҳридаги музокаралар якунида Шавкат Мирзиёев ва Сербия президенти Александр Вучич икки давлат ўртасида стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларация имзоланганди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар