Daryo

Ўзбекистон биринчи хоними Сербиянинг маданий мероси билан танишди

Икки мамлакат биринчи хонимлари дастлаб Сербия Миллий музейида мамлакат тарихига оид археологик топилмалар, серб ва жаҳон санъати асарлари билан танишди. Ташриф давомида XII асрга оид Мирослав Инжилига алоҳида эътибор қаратилди.

1 дақиқа ўқиш3 800 кўришлар0 изоҳ0

Шавкат Мирзиёевнинг Сербияга расмий ташрифи доирасида биринчи хоним Зироат Мирзиёева Сербия биринчи хоними Тамара Вучич ҳамроҳлигида Белграддаги маданий объектларга ташриф буюрди.

Биринчи хонимлар дастлаб Сербия Миллий музейида мамлакат тарихига оид археологик топилмалар, серб ва жаҳон санъати асарлари билан танишди. Шунингдек, музейда ташкил этилган анъанавий ҳунармандчилик кўргазмаси кўздан кечирилди.

Фото: Telegram / Зироат Мирзиёева
Фото: Telegram / Зироат Мирзиёева

Ташриф давомида XII асрга оид Мирослав Инжилига алоҳида эътибор қаратилди. Серб кирилл ёзувининг энг қадимий намуналаридан бири ҳисобланган ушбу қўлёзма 2005-йилда UNESCOнинг “Жаҳон хотираси” халқаро реестрига киритилган.

Фото: Telegram / Зироат Мирзиёева
Фото: Telegram / Зироат Мирзиёева

Шундан сўнг Зироат Мирзиёева ва Тамара Вучич дунёдаги энг йирик православ ибодатхоналаридан бири бўлган Авлиё Савва черковига ташриф буюрди. Мулоқот давомида Ўзбекистон ва Сербия ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларни янада ривожлантириш муҳимлиги таъкидланди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар