Daryo

Энди уйларни “рассрочка”га олиб бўлмайдими?

Адлия вазирлиги бунга аниқлик киритиб, уйларни бўлиб-бўлиб тўлашга олиш чекланаётгани ҳақидаги хабарларни рад этди.

1 дақиқа ўқиш5 752 кўришлар0 изоҳ0

Ўзбекистонда энди уйларни “рассрочка”га олиб бўлмаслиги ҳақидаги миш-мишлар тарқалгач, Адлия вазирлиги бунга аниқлик киритиб, уйларни бўлиб-бўлиб тўлашга олиш чекланаётгани ҳақидаги хабарларни рад этди.

Президентнинг 2026 йил 14 августдаги қарорида 2027 йил 1 январдан муддатли тўлов хизмати операторлари фаолияти йўлга қўйилиши, кўчмас мулк оператор кўрсатадиган муддатли тўлов хизматининг объекти бўла олмаслиги белгиланганди. Вазирликнинг изоҳ беришича, оператор муддатли тўлов хизматини кўрсатувчи юридик шахслар бўлиб, ушбу воситачи-оператор уйни “рассрочка”га олиб бера олмайди. Аммо бу қурувчи ўзи қурган уйни харидорга бевосита бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сота олмайди, дегани эмас.
 
Чунки қарорнинг 3-банди “а” кичик бандида сотувчи томонидан истеъмолчига тўғридан тўғри сотиш ҳолатлари муддатли тўлов хизмати тушунчасидан мустасно қилинган.

“Демак, сиз аввалгидек қурувчининг ўзидан уй-жойни ‘рассрочкаъга олишингиз мумкин. Қарор қурувчи ва харидор ўртасидаги бевосита савдони тақиқламайди”, дейилади вазирлик хабарида.

Қарорга кўра, операторлар махсус реестрга киритилади, Марказий банк назоратида ишлайди, уларнинг шартномалари, устама ва комиссияларига аниқ талаблар белгиланади.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар