Daryo

Россияда урушга қарши машҳур сиёсатчи 11 йилга қамалди

“Яблоко” партияси раиси ўринбосари Лев Шлосберг апелляция беришини айтди. У армияни “обрўсизлантириш” ва “фейк тарқатиш”да айбланди.

1 дақиқа ўқиш5 251 кўришлар0 изоҳ0

Россияда урушга қарши бўлган таниқли сиёсатчи Лев Шлосберг мамлакат қуролли кучларини “обрўсизлантириш” ва улар ҳақида “ёлғон маълумот тарқатиш”да айбланиб, 11 йил-у бир ойга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

63 ёшли сиёсатчи Псков судининг ҳукмини қоралаб, буни “шахсни сиёсий, жамоавий ва фуқаролик позицияси учун жазолаш” деб атади. “Яблоко” либерал сиёсий партияси раиси ўринбосари Лев Шлосберг суд ҳукми устидан апелляция беришини айтди.

Қарор Россия Олий суди “Яблоко”нинг сентябрь ойида бўлиб ўтадиган парламент сайловларида иштирок этишини тақиқлашга қарши берган апелляциясини рад этганидан бир неча дақиқа ўтиб чиқарилди. Шлосбергнинг таъқиб қилинишига унинг дебатларда қатнашгани ва Владимир Путин тасвирланган Daily Mirror нашри муқовасини репост қилгани расмий сабаб бўлган. Муқовада қонга беланган аёл ва Путин тасвирланган, шунингдек, “Унинг қони... Унинг қўллари” деган ёзув туширилган.

2023 йил июнь ойида Шлосберг “хорижий агент” деб эълон қилинган. Кейинчалик у армияни “обрўсизлантириш” ва “хорижий агент” мажбуриятларини бажармаслик билан боғлиқ маъмурий моддалар бўйича бир неча бор жаримага тортилган. Сиёсатчи 2025 йил июнидан буён армияни “обрўсизлантириш” иши бўйича уй қамоғида эди. Ўша йилнинг декабрида унга “фейк хабарлар” тарқатиш бўйича иш очилган ва тергов изоляторига юборилган.

Шлосберг урушга очиқчасига қарши чиққан ва Россияни тарк этмаган саноқли сиёсатчилардан биридир. У суддаги сўнгги сўзида мамлакатлар ўртасидаги ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш зарурлигини айтган. 

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар