Daryo

Андижонда ЙПХ ходимидан қочган ҳайдовчи Onix’да дўконга бориб урилди

Ҳайдовчи автомашинани тегишли ҳужжатларсиз бошқаргани ва бу транспорт воситасига нисбатан муддати ўтган 10 млн сўмдан ортиқ қарздорлиги борлиги аниқланган

1 дақиқа ўқиш4 626 кўришлар0 изоҳ0

Андижонда Onix‘ни тегишли ҳужжатларсиз бошқарган ҳайдовчи ЙПХ ходимидан қочиб, йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.

17 август куни соат 01:10 ларда Андижон шаҳри Машраб кўчасида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари томонидан Onix русумли автомашина ҳайдовчисига тўхташ ишораси берилган. Бироқ ҳайдовчи ЙПХ ходимининг қонуний талабига бўйсунмасдан, ҳаракатини Ломоносов кўчаси томон давом эттирган. Ҳаракат давомида ҳайдовчи рул бошқарувини йўқотиши оқибатида йўл четида жойлашган дўконга бориб урилган.

Ҳодиса жойига етиб келган ЙПХ ходимлари томонидан ҳайдовчининг ҳужжатлари текширилганда, 1999 йилда туғилган У.М. автомашинани тегишли ҳужжатларсиз бошқаргани ҳамда мазкур транспорт воситасига нисбатан муддати ўтган 10 миллион сўмдан ортиқ миқдорда қарздорлик мавжудлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 135-моддаси (йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган ҳужжатлари бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқариши) 2-қисми ҳамда 194-моддаси 1-қисми (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, транспорт воситаси вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилган.

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Автомашинага техник шикаст етган. Айни вақтда Андижон шаҳар ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан мазкур ҳолат юзасидан белгиланган тартибда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

12 август куни Қашқадарёда ҳайдовчи уни тўхтатишга уринган ЙПХ машинасини Nexia’да уриб қочганди. Тошкентда ЙПХ ходимининг тўхташ талабига бўйсунмаган мотоциклчи 15 суткага қамалди. Соатига 210 км тезликда ҳаракатланган яна бир ҳайдовчи жаримага тортилди. Сурхондарёда фуқаролар икки ЙПХ ходимига тан жароҳати етказгани ортидан жиноят иши қўзғатилди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар