Daryo

Бойсундаги газ конида аварияни бартараф этиш ишлари бошланди

Хитойлик мутахассислар билан 2027 йил январидан конда бурғулаш ишлари бошланади. Авариявий ҳолатларни бартараф этиш ва конни ёпиш ишларини эса июлгача якунлаш режалаштирилган.

2 дақиқа ўқиш15 952 кўришлар0 изоҳ0

Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманидаги “Мустақилликнинг 25 йиллиги” (М-25) конида авариявий ҳолатларни бартараф этиш ишлари 15 августдан расман бошланди. Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” хабар берди.

Президент 2026 йил февраль ойида Сурхондарё вилояти аҳолиси билан учрашувда “Ўзбекнефтгаз” раҳбариятига Бойсун конидаги авариявий ҳолатни бартараф этиш бўйича топшириқ берганди. Шундан сўнг компания хорижий нефть-газ компаниялари вакиллари билан музокаралар ўтказиб, ҳудудда ўрганишлар олиб борган. Якунда Хитойнинг CNPC компанияси лойиҳага жалб этилган.

Лойиҳа доирасида 2026 йил охиригача Хитойдан 40 дан ортиқ махсус техника ва бурғулаш ускуналари олиб келиниши режалаштирилган. Шунингдек, юқори босимли ва таркибида олтингугурт миқдори юқори бўлган нордон газ шароитида ишлашга мос замонавий техникаларни бошқа ривожланган давлатлардан етказиб бериш ишлари ҳам декабргача давом этади.

2027 йил январидан Бойсун конида бурғулаш ишлари бошланиши, авариявий ҳолатларни бартараф этиш ва конни ёпиш ишларини эса 2027 йил июлигача якунлаш режалаштирилган.

Бойсундаги вазият ҳақида

2024 йил 1 сентябрь куни Бойсундаги “Мустақилликнинг 25 йиллиги” (М25) конининг 604-қудуғи бурғилаш ишлари олиб борилаётган пайтда портлаб, ёнғин чиққанди. Кейин атрофга олтингугурт (водород сулфид) гази чиқиши кузатилган. Кон ҳудудига яқин жойларда яшовчи аҳоли зудлик билан бошқа ҳудудларга кўчирилган.

Орадан ярим ой ўтиб, 17 сентябрь куни конда навбатдаги портлаш юз берган. Оқибатда 11 киши жароҳатланган, коннинг 4 ишчиси воқеа жойида ҳалок бўлган.

Кейинчалик 2025 йил 27 мартда ва 5 майида ҳам портлашлар кузатилган. Ўтган салкам икки йил давомида конда қатор газ ёниб чиқиш ҳолатлари қайд этилган. Ижтимоий тармоқларда ҳудуд аҳолиси газ ҳидига чидаб бўлмаслиги, бундан одамлар азият чекаётгани, ҳатто касалликлар орттириб олгани ҳақида кўп чиқишлар қилди.

Кейин 2025-йилнинг ноябрида Бойсундаги кондан яна газ сизиб чиққани ҳақида хабарлар тарқалди. Энергетика вазирлиги “М-25” конининг 202-сон газ қудуғида аввалдан ёқиб қўйилган оловнинг вақтинча сўниш ҳолати кузатилганини, бу ҳолат кондаги геологик жараён натижасида юз берганини маълум қилганди.

2026 йил июнида “Ўзбекнефтгаз” АЖ раиси Абдуғани Сангинов конда газ портлаши ва сизиб чиқиши билан боғлиқ технологик авария 2027-йилнинг биринчи ярмигача бартараф этилишини маълум қилган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар

“Ўзбекнефтгаз” улуши бор қўшма корхоналар фаолиятида қатор муаммолар мавжудлиги маълум бўлди

“Ўзбекнефтгаз” улуши бор қўшма корхоналар фаолиятида қатор муаммолар мавжудлиги маълум бўлди

22-Август, 13:10

Шавкат Мирзиёев аҳолини нефть маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш бўйича топшириқлар берди

Шавкат Мирзиёев аҳолини нефть маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш бўйича топшириқлар берди

3-Август, 16:59

Ривалдо билан боғлиқ қарздорлик сабаб Бунёдкорга трансфер тақиқи қўйилди

Ривалдо билан боғлиқ қарздорлик сабаб Бунёдкорга трансфер тақиқи қўйилди

3-Июл, 17:56

Суюлтирилган газ баллонлари бўйича узилишлар 15 июнга қадар тўлиқ бартараф этилади — “Ҳудудгазтаъминот”

Суюлтирилган газ баллонлари бўйича узилишлар 15 июнга қадар тўлиқ бартараф этилади — “Ҳудудгазтаъминот”

5-Июн, 17:20

Бюджетдан 643,2 млрд сўм талон-торож қилинди. Жиноятга Солиқ қўмитаси ва “Ўзбекнефтгаз” ҳам алоқадор

Бюджетдан 643,2 млрд сўм талон-торож қилинди. Жиноятга Солиқ қўмитаси ва “Ўзбекнефтгаз” ҳам алоқадор

3-Июн, 10:52

“Бунёдкор” Ривалдо иши сабабли трансфер тақиқига дуч келиши мумкин

“Бунёдкор” Ривалдо иши сабабли трансфер тақиқига дуч келиши мумкин

14-Май, 19:25

35 млрд сўмлик бюджет, тўланмаган маош ва Ривалдо олдидаги қарздорлик — “Бунёдкор” атрофидаги вазият қандай ҳал этилади?

35 млрд сўмлик бюджет, тўланмаган маош ва Ривалдо олдидаги қарздорлик — “Бунёдкор” атрофидаги вазият қандай ҳал этилади?

21-Апрел, 12:43

Президент нефть-газ тармоғида ишлаб чиқариш барқарорлигини таъминлаш бўйича топшириқ берди

Президент нефть-газ тармоғида ишлаб чиқариш барқарорлигини таъминлаш бўйича топшириқ берди

14-Апрел, 22:23