Daryo

Чад Халқаро жиноий суддан чиқишини маълум қилди

Ҳукумат халқаро ташкилотни холис иш олиб бормасликда ва асосан Африка давлатларини нишонга олишда айблади. Қарор АҚШ тавсиясига биноан қабул қилинди.

3 дақиқа ўқиш2 232 кўришлар0 изоҳ2

Чад Ташқи ишлар вазирлиги 27 июль куни БМТ бош котибига Халқаро жиноий суд (ХЖСдан чиқиш ниятида эканини маълум қилди. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар берди.

Бу билан Чад бир йил ичида шундай қадам ташлаган тўртинчи француззабон Африка давлатига айланди. 2025 йил сентябрь ойида Буркина Фасо, Мали ва Нигер хунталари ҳам ўзаро келишилган суддан чиққан эди.

ХЖС 2002 йилдан бери фаолият юритади ва ҳарбийлаштирилган жиноятлар ҳамда инсониятга қарши жиноятларда айбланган шахсларни жавобгарликка тортади.

Ҳукумат изоҳи

Ташқи ишлар вазирлиги бу қарор ХЖСнинг 2002 йилдан бошланган фаолияти ва унинг самарасиз иш жараёни ҳар томонлама ўрганиб чиқилгач, қабул қилинганини билдирди. Вазирлик баёнотига кўра, суд холис иш олиб бормаяпти ва ҳар бир минтақага ҳар хил муносабатда бўлмоқда.

Ташкил этилганидан бери очилган 13 та тергов ишидан 9 таси Африка давлатларига тегишли. Қолган 4 таси эса бошқа минтақаларга оид бўлиб, улар бўйича ҳозирча ҳеч қандай амалий силжиш йўқ.

Шунингдек, суд терговлари натижасида ҳибсга олинган 7 кишидан фақат бир нафари Африка қитъасидан ташқаридаги ҳудудга тегишли. Ташқи ишлар вазирлиги бу ҳолат ХЖС эътибори доимий равишда “умуман Жанубий яримшар ва хусусан Африка қитъасига” қаратилганини кўрсатади, деб таъкидлади. Чад, шунингдек, Африка Иттифоқининг бошқа аъзоларини ҳам намуна олишга чақирди.

“Чаднинг ушбу қатъий қарори жабрланганларга нисбатан адолатни таъминлашдек ахлоқий бурчдан воз кечишни англатмайди. Аксинча, бу миллий суд тизимлари ва Африка адлия механизмлари ушбу вазифани шараф билан бажаришга тўлиқ қодир эканига бўлган ишончни акс эттиради”, дейилади Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Иброҳим Адам Маҳамат имзолаган баёнотда. 

АҚШнинг роли

Ўтган ҳафта мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги ХЖС масаласини кўтарган эди. Чад вазири ва АҚШнинг Африка бўйича вакили Фрэнк Гарсия ўртасидаги музокаралардан сўнг Нжамена ҳукумати Вашингтон уларни ХЖС аъзолигини қайта кўриб чиқишга ундаганини билдирди.

“АҚШ томони ушбу муассаса фаолиятидан хавотир билдирди ва Чаднинг Рим статутига содиқлигини қайта кўриб чиқишини сўради”, деб ёзади вазирлик.

Чад эса ушбу илтимос масъул идоралар томонидан ўрганиб чиқилишини маълум қилган. Маълумот ўрнида, АҚШ, Россия ва бошқа бир қанча давлатлар Рим статутини ратификация қилмаган ва ХЖСга тўлиқ аъзо бўлмаган. Бироқ Вашингтоннинг аввалги администрациялари суд ишини кенг қўллаб-қувватлаган.

ХЖС Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирини ҳибсга олишга ордер берганидан сўнг айниқса 2024 йил ноябрида Дональд Трамп иккинчи муддатга сайлангач, АҚШ муносабати ўзгарди. Иккинчи Трамп администрацияси мустақил ХЖСни ҳам, Рим статути механизми келишилган БМТни ҳам тез-тез танқид қилиб келади.

Ҳозир Чадда номига фуқаролик ҳукумати бўлса-да, ҳарбийлар билан яқин алоқада бўлган бир оила 35 йилдан ортиқ вақтдан бери ҳокимиятни бошқариб келмоқда. Собиқ президент Идрисс Деби 1990 йил охирида ҳарбий тўнтариш орқали ҳокимиятга келган. У 2021 йил апрелида вафот этгани ҳақида хабар берилгунга қадар 30 йилдан ортиқ вақт давомида лавозимда бўлган.

Чад манбаларига кўра, собиқ генерал мамлакат шимолидаги исёнчиларга қарши жанговар фронт чизиғида ҳалок бўлган. Дебининг ўлимидан сўнг ҳукумат тарқатиб юборилди ва унинг ўғли, зобит Маҳамат Идрисс Деби ўтиш даври ҳарбий кенгаши раҳбари этиб тайинланди.

2022 йил октябрь ойида у ўзининг муваққат ваколатларини узайтирди. Бу эса оммавий норозиликларга сабаб бўлди ва улар шафқатсизларча бостирилди. Оқибатда ўнлаб одамлар ҳалок бўлди ҳамда бир нечта мухолифат партиялари тақиқланди. Аввалроқ Путин ва Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берган ХЖС прокурори лавозимидан четлатилгани ҳақида хабар берилганди.

Мирзаева Дилафрўз Сафар қизи. 1999 йилда Тошкент вилоятида таваллуд топган. Миллати — ўзбек. 2024 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Синхрон таржима йўналиши магистр босқичини тамомлаган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар