Европа раҳбарлари ва Америка Қўшма Штатлар ҳукумати томонидан глобал Жануб мамлакатларига нисбатан қўлланилган санксиялар 38 миллион кишининг ҳалок бўлишига олиб келди. Бу ҳақда Al Jazeera нашри тадқиқот натижаларига асосланиб хабар бермоқда.
Таъкидланишича, АҚШ ва Европа узоқ вақтдан бери санксиялардан мамлакатлар ҳукуматларига босим ўтказиш воситаси сифатида фойдаланиб келмоқда. Жумладан, 1990 йиллар ва 2000 йилларда ҳар йили 30 га яқин давлат Ғарб санксиялари таъсири остида бўлган.
Тадқиқотчилар таъкидлашича, 2025 йилда The Lancet Global Health журналида 1970 йилдан 2021 йилгача бўлган даврда санксиялар билан боғлиқ ўлимларнинг умумий сони ҳисобланган тадқиқот эълон қилинади.
“Натижалар ҳайратланарли. Муаллифлар АҚШ ва Европа Иттифоқи томонидан 1970 йилдан буён киритилган бир томонлама санксиялар 38 миллион кишининг ўлими билан боғлиқлигини аниқлашди”, дейилади мақолада.
Шу билан бирга санксиялар туфайли ҳалок бўлаётганлар сони жанговар ҳаракатларга нисбатан бир неча баробар кўп.
Бундан олдин Американинг The Wall Street Journal газетаси АҚШ президенти Доналд Трамп Россияга қарши қўшимча санксиялар бўйича аниқ мажбуриятлар олмаганини ёзган эди.








