Daryo

АҚШ Исроилни нишонга олгани учун ХЖС судьяларига санкция киритди

Тақиққа учраганлар мўғулистонлик ва грузиялик судьялардир.

1 дақиқа ўқиш6 531 кўришлар0 изоҳ3

АҚШ давлат котиби Марко Рубио 18 декабрь куни Халқаро жиноий суднинг (ХЖС) икки нафар судьясига нисбатан санкциялар жорий этилганини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Мазкур қарор натижасида АҚШ санкциялари остидаги ХЖС юқори мартабали мулозимлари сони 11 нафарга етди. Бу сафарги санкциялар грузиялик судья Goча Лордкипанидзе ҳамда мўғулистонлик судья Эрденебалсурен Дамдинга нисбатан қўлланилди. Мазкур чоралар АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан февраль ойида имзоланган 14203-сонли фармонига мувофиқ амалга оширилди.

“Ушбу шахслар Исроилнинг розилигисиз унинг фуқароларини тергов қилиш, ҳибсга олиш ёки таъқиб қилиш бўйича ХЖС ҳаракатларида бевосита иштирок этган”, дейилади Марко Рубио баёнотида.

Санкцияларга нима сабаб бўлди?

Рубио бу судьяларни Исроилнинг аризасини рад этгани учун айбламоқда. Исроил судга мурожаат қилиб, Ғазо уруши бўйича терговни тўхтатишни сўраган эди. Бироқ бу судьялар терговни давом эттириш керак деб қарор қилган ва 2023 йил 7 октябрьдан кейинги воқеаларни текширишга рухсат берган.

Халқаро жиноий суд АҚШнинг санкция киритишини кескин қоралаб, уни мустақил суд институтига қилинган очиқдан-очиқ ҳужум деб атади ва бу халқаро ҳуқуқий тартибни хавф остига қўйишини таъкидлади.

ХЖС ва Исроил ўртасидаги кескинлик

Маълумот учун, АҚШ ва Исроил ХЖС аъзоси эмас, бироқ Фаластин ҳудудлари 2015-йилда ушбу судга аъзо давлат сифатида қабул қилинган. Суд 2024-йилда Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни Ғазода уруш жиноятлари ҳамда инсониятга қарши жиноятлар, жумладан, очликдан уруш қуроли сифатида фойдаланишда айблаб, уларни ҳибсга олишга ордер берган эди.

Мирзаева Дилафрўз Сафар қизи. 1999 йилда Тошкент вилоятида таваллуд топган. Миллати — ўзбек. 2024 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Синхрон таржима йўналиши магистр босқичини тамомлаган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар