Фарзандингизни инглиз тилига ихтисослашган мактабга беришни режалаштиряпсизми? Бугунги кунда Тошкентда халқаро дастурлар, замонавий инфратузилма ва университетга тайёрловни таклиф қилаётган ўнлаб хусусий мактаблар фаолият юритмоқда. Аммо уларнинг қайси бири фарзандингиз учун мос?
Ушбу мақолада Тошкентдаги инглиз тилига ихтисослашган машҳур хусусий мактабларнинг таълим йўналиши, ўқитиш методикаси, халқаро дастурлари, қўшимча тўгараклари ва ўзига хос жиҳатларини жамладик.
Восиқ International School
2017-йилда ташкил этилган Восиқ International School бугунги кунда Тошкентдаги учта филиалида фаолият юритади. Мактаб инглиз тилига ихтисослашган бўлиб, таълим инглиз, ўзбек ва рус тилларида олиб борилади. Инглиз тили гуруҳларида хориждан жалб қилинган ўқитувчилар дарс беради.
Мактаб таълимида IB ёндашуви қўлланилади. Бошланғич синфларданоқ ўқувчилар инглиз тилини чуқур ўзлаштириб боради.
Дарслардан ташқари робототехника, дастурлаш, шахмат, сузиш, таэквондо, гимнастика, хореография ва корейс тили каби тўгараклар ташкил этилган.
Мактаб битирувчиларининг аксарияти хорижий университетларда таҳсил олишни давом эттирмоқда. Шунингдек, ўқувчилар халқаро олимпиадаларда қатнашиб, Италия, Корея ва Японияда малака ошириш имкониятларини қўлга киритмоқда.
Ҳар бир ўқувчи алоҳида партада таълим олади, синфлар интерактив панеллар билан жиҳозланган. Кампус ёпиқ ҳудудда жойлашгани сабабли хавфсизликка алоҳида эътибор қаратилган.
Мактабда бошланғич бадал мавжуд эмас. Тўловларни ойма-ой амалга ошириш мумкин. Бир оиладан икки ёки ундан ортиқ фарзанд таҳсил олса ёки йиллик тўлов бир мартада амалга оширилса, 5–10 фоизгача чегирма тақдим этилади.
Қабул сентябрь ойигача давом этади.
Мурожаат учун: +998 55 518 00 88
Instagram: @vosiqinternational
Telegram: @vosiqinternational
Invento the Uzbek International School
2020-йилда ташкил этилган Invento the Uzbek International School халқаро таълим тизимига асосланган замонавий мактаблардан бири ҳисобланади. Мактаб икки кампусдан иборат бўлиб, бири мактабгача таълим, иккинчиси эса 1–12-синфлар учун мўлжалланган.
Invento IB World School мақомига эга бўлиб, ПЙП, МЙП ва ДП халқаро бакалавриат дастурларини амалга оширади. Асосий таълим тили инглиз тили бўлса-да, ўқувчилар рус, ўзбек, хитой ва италян тилларини ҳам ўрганиш имкониятига эга.
IB тизимининг асосий афзаллиги — болаларни мустақил фикрлаш, тадқиқот олиб бориш, таҳлил қилиш ва олган билимларини реал ҳаётда қўллашга ўргатишидир.
Мактабда STEM лабораториялари, кутубхона, бассейн, спорт заллари, футбол майдони ва санъат хоналари мавжуд. Ўқувчилар учун 20 дан ортиқ спорт, ижодий ва академик йўналишдаги тўгараклар фаолият юритади.
Invento битирувчилари Буюк Британия, АҚШ, Австралия, Бельгия, Италия ва бошқа мамлакатларнинг нуфузли университетларидан қабул хатлари ва грантларни қўлга киритган.
Қабул сентябрь ойигача давом этади.
Мурожаат учун: (+998) 71-210-99-99 / invento.uz
Instagram: @inventouis
Telegram: т.ме/инвентоуис
Профи School
2018-йилда ташкил этилган Профи School математика ва инглиз тилига ихтисослашган хусусий мактаб ҳисобланади. Таълим интерактив методлар асосида ташкил этилган бўлиб, лойиҳа ишлари, гуруҳли машғулотлар ва мулоқотга асосланган дарслар устувор ҳисобланади.
Мактаб робототехника, сунъий интеллект, Спеакинг Cлуб, қизиқарли физика, IELTS ва SAT тайёрлов курслари ҳамда спорт ва ижодий йўналишдаги кўплаб тўгаракларни таклиф этади.
Профи Schoolнинг яна бир афзаллиги — Тошкентнинг ўнта тумани бўйлаб фаолият юритувчи мактаб автобуслари. Транспорт хизмати нархи ойига 1 000 000 сўмни ташкил этади.
Мактабнинг ўзига хос жиҳатларидан бири — ўқувчиларни мунтазам рағбатлантириш тизимидир. Ҳар ой синфнинг энг фаол ва намунали ўқувчисига Стар Студент номинацияси топширилади. Шунингдек, юқори натижалар кўрсатган бошқа ўқувчилар ҳам алоҳида эътироф этилади.
Қабул ажратилган жойлар тўлгач ёпилади.
Мурожаат учун: +998 (78) 777 11 10
Instagram: @profi.school.uz
Telegram: ҳттпс://т.ме/профисчоолуз
Бридге International School
Бридге International School — Тошкентда фаолиятини энди бошлаётган, 1–9-синф ўқувчилари учун мўлжалланган янги авлод халқаро мактабидир. Мактаб Ўзбекистон давлат таълим стандарти ҳамда Pearson Эдехcел халқаро дастури элементларини уйғунлаштирган ҳолда ишлайди.
Таълимда Concept-Басед Learning, Project Басед Learning ва Индивидуал Development План (IDP) тизимлари қўлланилади. Ҳар бир ўқувчи учун индивидуал ривожланиш режаси ишлаб чиқилади.
Робототехника, футбол, шахмат, хитой ва араб тиллари, кулолчилик ҳамда ёғоч билан ишлаш каби тўгараклар ўқув тўловига киритилган.
Шунингдек, мактабда уч маҳал овқатланиш, STEM зоналари, замонавий лабораториялар ва видеокузатув тизими йўлга қўйилган.
Қабул сентябрь ойига қадар давом этади.
Мурожаат учун: +998 50 252 89 14, +998 55 588 11 25
Instagram: @bridge_international.счоол
Телграм: ҳттпс://т.ме/бис_ташкент
Юқоридаги мактабларда ойлик тўлов локацияси, кунлик менюси, транспорт ва қўшимча хизматларга қараб фарқ қилади. Ўртача ойлик тўлов 5 миллион сўмдан 12 миллион сўмгача. Айрим мактаблар эса 5–10 фоизгача чегирмаларни ҳам таклиф қилади.
Фарзандингиз учун хусусий мактаб танлашдан аввал кампусга ташриф буюриш, ўқитувчилар билан суҳбатлашиш ва энг мос таълим муҳитини танлаш тавсия этилади.








