Daryo

Ўзбекистонда 4,8 млн киши кўп қаватли уйларда яшайди

Аҳолининг асосий қисми — 33,3 млн киши шахсий якка тартибдаги ҳовлиларда яшайди.

1 дақиқа ўқиш4 209 кўришлар0 изоҳ1

Ўзбекистонда аҳолининг 4,8 миллион нафари кўп қаватли уйлардаги хонадонларда истиқомат қилади. Бу ҳақда Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг дастлабки натижаларида маълум қилинди.

Кўрсаткич мамлакат жами аҳолисининг 12,4 фоизига тенг.

Маълумотларга кўра, аҳолининг асосий қисми — 33,3 миллион киши ёки 85,3 фоизи шахсий якка тартибдаги ҳовлиларда яшайди.

Шунингдек, 927,3 минг киши ёки аҳолининг 2,3 фоизи бошқа турдаги турар жойларда истиқомат қилади. Ушбу тоифага дала ҳовлилар, ётоқхоналар, меҳмонхоналар ҳамда бошқа яшаш жойлари киради.

Ўзбекистон аҳолиси сони 39 млн 47 минг 321 нафарни ташкил этганди. Бу кўрсаткич 2026 йил 1 январь ҳолатидаги жорий статистик ҳисоб-китоблардаги 38 млн 236 минг 704 нафардан 810 минг 617 нафарга ёки 2,1 фоизга кўп.

Миллий статистика қўмитаси бу аҳоли сони сунъий равишда оширилганини англатмаслигини қайд этган. Чунки жорий статистик ҳисоб-китоблар асосан туғилиш, ўлим ва миграция бўйича маъмурий маълумотларга асосланади.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар