Daryo

Самарқандда 42 ёшли эркак дарёда чўкиб кетди

ФВБ ходимлари 4 кундан буён қидирув-қутқарув ишлари олиб бормоқда.

1 дақиқа ўқиш7 210 кўришлар0 изоҳ1

Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманида 42 ёшли фуқаро дарёга тушиб кетди. Бу ҳақда 1 июль куни вилоят ФВБ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, бахтсиз ҳодиса 28 июнь куни содир бўлган. Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига фуқаро Ж.О. Оқдарё тумани “Истиқлол” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан оқиб ўтувчи Қорадарё дарёсига эҳтиётсизлик оқибатида тушиб кетгани тўғрисида хабар келиб тушган.

Айни пайтда қутқарувчилар томонидан дарё ҳудудида қидирув-қутқарув ишлари узлуксиз олиб борилмоқда.

Сўнгги ойларда чўкиб ҳалок бўлганлар

27 июнь куни Бухорода 17 ёшли фуқаро каналда чўкиб ҳалок бўлганди. Унинг жасади бир суткалик қидирув ишларидан сўнг топилди. 17 июнь куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида икки бола каналга тушиб кетиши оқибатида вафот этганди. 12 июнь куни Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида чўмилиш учун дарёга тушган беш нафар йигитнинг уч нафари ҳалок бўлганди. Наманганда 28 май куни сойда чўкиб кетган йигит жасади 1 ҳафтадан ортиқ қидирувдан сўнг топилганди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар