Daryo

Адам Қодиров бир нечта йўл ҳаракати қоидаларини бузди (видео)

Чеченистон раҳбарининг ўғли Range Rover’да 112 км тезликкача ҳаракатланиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетди ва бошқа қоидабузарликлар содир этди.

1 дақиқа ўқиш7 152 кўришлар0 изоҳ3

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг ўғли Адам Қодиров бир нечта йўл ҳаракати қоидаларини бузганини видеога олди. Бу ҳақда Meduza хабар берди.

Range Rover’ни бошқараётган Адам машина ҳайдаш жараёнини 13 сониялик видеога олган. Ушбу видео унга боғлиқ Instagram аккаунтларидан бирида эълон қилинган. Дастлаб видеода Қодиров йўлни, кейин ўзини ва йўловчини кўрсатган. Мазкур жараёнда Чеченистон раҳбарининг ўғли бир вақтнинг ўзида бир нечта йўл ҳаракати қоидаларини бузган, жумладан:

  • Қодиров рулда телефондан фойдаланган.
  • Унинг машинаси узун ётиқ чизиқни кесиб ўтиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган.
  • Роликнинг охирига келиб Қодировнинг машинаси шаҳар бўйлаб соатига 112 километргача тезлашган. Видеода соатига 50 километргача тезликни чеклаш белгиси тушиб қолган.

Бундан ташқари, Адам Қодиров ва унинг йўловчиси хавфсизлик камарларини тақмаганига ҳам эътибор қаратилган. Узун ётиқ чизиқни кесиб ўтиш йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиш ҳисобланади ва ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этиш билан якунланиши мумкин.

Тезликни меъёрдан ошириш эса Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 12.9-моддаси 4-қисмига тўғри келади, бу ҳам тўрт ойдан олти ойгача бўлган муддатга машина бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилишни назарда тутади. Рулда телефондан фойдаланганлик учун эса 1500 рубль (тахминан 19,5 доллар) жарима солинади.

2026 йил бошида Адам Қодиров Грознийда йўл-транспорт ҳодисасига учрагани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди. “Кавказ.Реалий” манбасига кўра, Чеченистон раҳбарининг ўғли бошқараётган машина жуда юқори тезликда тўсиққа урилган. Унинг ортидан келаётган кортеж автомобиллари эса бир-бирига урилиб кетган.

“Новая газета Европа” Қодиров кортежидаги машиналар бошқа автомобил билан тўқнашгани ва оқибатда ўша машина ҳайдовчиси ҳалок бўлгани ҳақида хабар берганди. Ўшанда Рамзан Қодиров ўғлининг ЙТҲга учрагани ҳақидаги хабарларни “уйдирма” деб атаган. Авария ҳақида расман хабар берилмаган.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар