Daryo

Венесуэладаги зилзилада ҳалок бўлганлар сони 1400 дан ошди

Камида 68 900 киши бедарак йўқолган, вайроналар остидан одамларни қидириш-қутқариш ишлари давом этмоқда.

1 дақиқа ўқиш14 237 кўришлар0 изоҳ4

Венесуэлада 24 июнь куни юз берган иккита зилзилада вафот этганлар сони 1430 кишига етди, камида 68 900 киши бедарак йўқолди. Бу ҳақда ҳукуматга таяниб Associated Press хабар берди.

Мутахассислар омон қолганларни қутқариш учун дастлабки 48-72 соатни ҳал қилувчи деб ҳисобламоқда. Аммо улар озиқ-овқат ва сувга эга бўлса, бу муддат узайиши мумкин. Табиий офат оқибатида энг кўп Ла Гуайра штати зарар кўрган.

Венесуэла президенти вазифасини бажарувчи Делси Родригес штатга хавфсизликни таъминлаш ва қутқарувчиларга ёрдам бериш учун 14 мингдан ортиқ ҳарбий ва полициячи юборилганини айтган.

Кўплаб венесуэлаликлар ҳукуматнинг ҳаракатларини етарлича эмас деб баҳоламоқда. Улар Венесуэла аскарлари, ўт ўчирувчилар, полиция ва ҳарбий курсантлар фожиа кўламига қарши курашишга мутлақо тайёр эмаслигини билдирган. БМТ ҳисоботига кўра, 7,2 ва 7,5 балли иккита зилзила келтирган тўғридан тўғри зарар миқдори 6,7 миллиард долларни ташкил этмоқда. Иккинчи ер силкиниши Венесуэлада сўнгги бир асрдан кўпроқ вақт ичида содир бўлган энг кучли зилзила ҳисобланади.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар