Daryo

Бангладешда салкам 6 магнитудали зилзила содир бўлди (видео)

Ер силкинишлари Ҳиндистоннинг чегарадош штатларида ҳам сезилди. Қурбонлар бор, 100 га яқин одам жароҳатланган.

1 дақиқа ўқиш2 244 кўришлар0 изоҳ1

Бангладешда 21 ноябрь куни 5,7 магнитудали зилзила содир бўлди. Ҳодиса оқибатида камида олти киши ҳалок бўлди, қарийб 100 киши жароҳатланди. Бу ҳақда ҳукумат маълумотларига таяниб, Reuters хабар берди.

АҚШ Геология хизмати ер силкинишини  5,5 магнитудада баҳоламоқда. Зилзила оқибатида Дакка шаҳри ва бошқа ҳудудлардаги бинолар зарар кўрди. Ер силкиниши Бангладеш билан чегарадош Ҳиндистон штатларида ҳам сезилди. Бангладеш муваққат ҳукумати раҳбари Муҳаммад Юнуснинг сўзларига кўра, жабрланганлар орасида Дакка университети талабалари, Газипур шаҳридаги завод ишчилари ва зилзила эпицентри бўлган Нарсингди аҳолиси ҳам бор. 

Полиция зилзила пайтида олти қаватли бинонинг панжараси қулаб тушиб, уч киши ҳалок бўлганини айтди. Яна уч киши том ва девор босиб қолиши оқибатида вафот этгани айтилмоқда. Соғлиқни сақлаш маслаҳатчиси Нуржаҳон Бегум бир нечта жабрланувчининг аҳволи оғир эканини билдирган.

“Биз кучли силкинишни ҳис қилдик, бинолар дарахтдек тебранарди. Одамлар зинадан пастга югуриб тушаётганида тирбандлик кузатилди. Ҳамма ваҳимага тушди, болалар йиғларди”, деди шаҳарда истиқомат қилувчи Суман Раҳмон.

​Ҳукумат тегишли идораларга жабрланган ҳудудларда қутқарув ишларини кучайтириш бўйича топшириқ берган.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар