Daryo

“Бошлаган ишимизни охирига етказамиз” — Трамп Эронга яна таҳдид қилди

Трампнинг баёноти АҚШнинг Эрон ҳудудидаги айрим ҳарбий объектларга берган зарбаларидан сўнг янгради. Унинг фикрича, Теҳрон ушбу воқеалардан ҳам тегишли хулоса чиқармайди.

1 дақиқа ўқиш5 868 кўришлар0 изоҳ1

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон яна ўт очишни тўхтатиш режимини бузса, Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий амалиётларни кенгайтириши мумкинлигини маълум қилди. Бу ҳақда у Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзди деб хабар бермоқдахабар бермоқда Anadolu агентлиги.

Трампнинг баёноти АҚШнинг Эрон ҳудудидаги айрим ҳарбий объектларга берган зарбаларидан сўнг янгради. Оқ уй бу ҳужумларни Эроннинг Ҳормуз бўғозида тижорий кемаларга ҳужум қилгани ва ўт очишни тўхтатиш режимини яна бир бор бузгани билан изоҳлади.

“Шундай вақт келиши мумкинки, биз энди вазминликни сақлаб қола олмаймиз ва муваффақиятли бошлаган ишимизни ҳарбий йўл билан охирига етказишга мажбур бўламиз. Агар шундай бўлса, Эрон энди мавжуд бўлмайди”, деди Трамп.

АҚШ президенти америкалик ҳарбийлар Эроннинг ракета ва учувчисиз учиш аппаратлари (дронлар) сақланаётган омборларига, шунингдек, қирғоқ радиолокация станцияларига зарба берганини маълум қилди. Трампнинг фикрича, Теҳрон ушбу воқеалардан ҳам тегишли хулоса чиқармайди.

Аввалроқ, АҚШ қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) Эроннинг Ҳормуз бўғозидаги тижорий кемаларга ҳужумларини сабаб қилиб кўрсатган ҳолда мамлакат ҳудудидаги бир қатор нишонларга зарба берганини маълум қилган эди.

Ўз навбатида Эрон 28 июнь куни АҚШнинг авиазарбаларига жавобан Кувайт ва Баҳрайнга ҳужумлар уюштирди. Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) қўшма операцияларда ракета ҳамда дронлардан фойдаланган.

Туғилган жой: Тошкент тумани Таълим: Чирчиқ давлат педагогика университети “Дарё”даги фаолиятим: 2024 йил октябрь ойидан буён “Дарё”да мухбир лавозимида ишлайман. Асосан таҳлилий мақолалар тайёрлаш ва интервьюлар ўтказиш билан шуғулланаман. Севимли фильмларим: Форрест Гамп, Узуклар ҳукмдори, Анна, Шовшенкдан қочиш Севимли китобларим: Ўткир кунлар, Анна Каренина, Тирилиш, Буюк шахмат тахтаси, Граф Монта Кристо.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар