Daryo

Жиззахда аёл қўшнисининг қизини калтаклади

Ҳозирда ҳолат юзасидан Шароф Рашидов тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

1 дақиқа ўқиш13 039 кўришлар0 изоҳ4

Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятида аёл бир неча болани калтаклагани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Жиззах вилояти ИИБ расмий муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, 19 июнь куни Шароф Рашидов туманида яшовчи фуқаро М.И. туман ИИБга мурожаат қилиб, 2015 йилда туғилган вояга етмаган қиз фарзанди маҳалладоши Н.Н. томонидан ҳақорат қилиниб, тан жароҳати етказилганини билдириб, қонуний чора кўришни сўраган.

Суд-тиббий экспертизаси хулосасига кўра, қизда “соғлиқнинг бузилишига олиб келмаган енгил тан жароҳати” аниқланган.

Шунингдек, 2026 йил 20 июнь куни фуқаро Н.Н. ҳам туман ИИБга мурожаат қилиб, мазкур воқеа давомида унинг вояга етмаган фарзандларига ҳам тан жароҳати етказилганини маълум қилган. Ушбу ҳолат юзасидан ҳам суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Шароф Рашидов тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Якунда қонунчиликда белгиланган тартибда ҳуқуқий қарор қабул қилиниши билдирилди.

Эслатиб ўтамиз, Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида 15 май куни аёл ўғли билан уришган болани калтаклаганди. ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар