Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида эҳтиётсизлик оқибатида ҳожатхона чуқурига тушиб кетган қиз қутқариб қолинди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 25 июнь куни соат 17:33 да шаҳар ФВББга Юнусобод тумани “Обиравон” кўчасидаги уйлардан бирида 5 ёшли қиз (2021 йилда туғилган) назоратдан четда қолиши оқибатида ҳовлидаги ҳожатхонага тушиб кетгани тўғрисида хабар келиб тушган.
Шундан сўнг унга шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, яқинларига топширилган. Ҳозирда қизнинг аҳволи яхши экани айтилмоқда.








