Daryo

Ўзбекистон Португалияга қарши қайси либосда майдонга тушиши маълум бўлди

Ўзбекистон ҳамда Португалия терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ—2026 гуруҳ босқичининг 2-тур баҳси 23 июнь куни бўлиб ўтади.

1 дақиқа ўқиш7 659 кўришлар0 изоҳ4

Бугун, 23 июнь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг 2-турида Португалияга қарши навбатдаги ўйинини ўтказади. Мазкур баҳс олдидан расмийлар иштирокида ташкилий йиғилиш бўлиб ўтди.

FIFA вакиллари ҳамда ҳар икки жамоа расмийлари иштирокида ўтган учрашувда мусобақа регламентига оид бир қатор масалалар юзасидан тушунтириш ва эслатмалар берилди. Шунингдек, жамоаларнинг эртанги ўйинда қандай рангдаги либосларда ҳаракат қилиши ҳам тасдиқланди. Унга кўра, Ўзбекистон Португалияга қарши тўлиқ оқ, дарвозабон эса яшил рангли либосда майдонга тушиши маълум бўлди.

Фото: ЎФА

Маълумот ўрнида эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳамда Португалия терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ—2026 гуруҳ босқичининг 2-тур баҳси 23 июнь куни бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 22:00 да бошланиши белгиланган. Ўйин Ҳьюстондаги “NRG” стадионида бўлиб ўтади. 

Qashqadaryo viloyatidanman. O’zbekiston Jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti, Bosma OAV fakulteti, Sport jurnalistikasi yo‘nalishini tugatganman. “Daryo”da 2025-yilning mart oyidan beri ishlayman va xabarlar hamda tahliliy maqolalar yozaman. Har yili Qozog‘istonning “Hokim” kinosini kamida bir marta ko‘raman. Said Ahmadning “Ufq” trilogiyasini sevib o‘qiyman.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар