Daryo

Майдаги инфляция пенсионерларга кучлироқ сезилди — Марказий банк

Мамлакатда инфляция 5,5 фоиз бўлса-да, аҳолига сезилган нархлар ўсиши даражаси 10 фоиздан баланд шаклланмоқда.

2 дақиқа ўқиш4 712 кўришлар0 изоҳ1

2026 йил май ойида Ўзбекистонда йиллик инфляция суръати 5,5 фоизгача секинлашди. Бироқ аҳолига сезилган нархлар ошиш даражаси бундан анча юқори шаклланган. 

Марказий банк таҳлилига кўра, ўтган ойда аҳолига сезилган инфляция даражаси йиллик 10,3 фоизни ташкил этди. Бу апрелдагидан 0,8 фоизга паст.

Соҳалар кесимида сезилган инфляция

Соҳалар ва ҳудудлар кесимида нархлар ўсиш суръати ўртача кўрсаткичдан (10,3 фоиз) фарқ қилади. Масалан, ой давомида пенсионерлар товар ва хизматлар қиймати 13 фоиз ошганини билдирган. Бу бошқа соҳалар билан таққослаганда энг юқори нарх ўсиши ҳисобланади.

Кейинги ўринда IT ва оммавий ахборот воситалари вакилларига сезилган инфляция даражаси ҳам нисбатан юқори бўлган — 12,1 фоиз. Шунингдек, банк ва молия (11,3 фоиз), ташиш (11,2 фоиз), давлат хизмати (10,9 фоиз), қурилиш (10,6 фоиз) умумий овқатланиш (10,5 фоиз) ва савдода (10,4 фоиз) нархлар ўртачадан баланд ўсган.

Ўтган ойда аҳоли орасида талабаларга инфляция энг паст даражада сезилгани қайд этилган — 8,9 фоиз.

Қайси ҳудудда нархлар тезроқ ошди?

2025 йил майидан 2026 йил июнигача ўтган даврда нархлар энг юқори суръатда ошган ҳудуд Фарғона вилояти бўлган— 12,2 фоиз. Яна Самарқанд вилоятида 12,1 фоиз, Тошкент шаҳрида 12 фоиз ўсиш кузатилган. Сирдарё (11 фоиз), Жиззах (10,9 фоиз), Бухоро (10,8 фоиз) вилоятларида ҳам нархлар ўртачадан юқори шакллангани қайд этилган. Энг паст сезилган инфляция даражаси Навоий вилоятида бўлган — 7,9 фоиз.

Нималар қимматлашди?

Аҳоли май ойида гўшт ва сут ҳамда ёқилғи маҳсулотлари нархларида юқори ўсиш кузатилганини билдирган. Шу билан бирга, мева-сабзавотлар, электр ва табиий газ, дорилар, қурилиш моллари, йўлкира ҳамда ташиш хизматлари нархи юқорилагани билдирилган.

Даромади ойига 4 миллион сўмдан юқори бўлган аҳолининг сезилган инфляция даражаси нисбатан юқори шаклланди. Энг баланд даражада сезилган нархлар ўсиши ҳар ой 30 миллион сўмдан кўп пул топадиганларда кузатилган —13,5 фоиз. Кейинги ўринда 20-30 миллион сўм топувчилар нархлар 12,4 фоизга ошганини билдирган.

Farg‘onadanman. Oʻzbekiston Milliy universitetini tamomlaganman. “Daryo”da 2022-yildan beri muxbirman. Iqtisodiy-siyosiy voqealarni yoritib boraman. Yoqtirgan kinolarimdan biri — “Shoushenkdan qochish”. Oxirgi o‘qilgan kitoblardan iqtisodchi olimlar Daron Ajemo‘g‘li va Jeyms Robinson hammuallifligidagi “Mamlakatlar tanazzuli sabablari…” kitobi yoqdi.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар