Daryo

Ўзбекистонда 5 мингдан ортиқ ўқитувчи аттестациясиз тоифа олди

Улар белгиланган талабларга жавоб бергани учун малака синовларида қатнашмасдан, тўғридан-тўғри малака тоифаси сертификатларини олган.

1 дақиқа ўқиш15 946 кўришлар0 изоҳ8

Ўзбекистонда 2026-йилнинг 1 январидан 1 июнига қадар 5 мингдан ортиқ ўқитувчи аттестациясиз тоифа олди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.

“Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомга мувофиқ, белгиланган талабларга жавоб берадиган педагог кадрларга малака тоифалари синов жараёнлари ўтказилмасдан, тўғридан-тўғри берилиши қайд этилган.

Вазирлик ахборотига кўра, педагог ходимларнинг мурожаатлари асосида 1 июнгача жами 5 163 нафар, хусусан:
1 933 нафар педагогга — олий малака тоифаси;
2 014 нафар педагогга — биринчи малака тоифаси;
1 216 нафар педагогга — иккинчи малака тоифаси берилди.

Айни вақтда мазкур малака тоифалари тасдиқланиб, педагогларнинг шахсий кабинетларига сертификатлар юборилган.

Қайд этилишича, ушбу имкониятлар педагог кадрларнинг меҳнатини муносиб баҳолаш, уларнинг касбий салоҳиятини эътироф этиш ҳамда таълим тизимида шаффофлик ва адолат тамойилларини таъминлашга хизмат қилади.

Ҳукуматнинг апрель ойидаги қарори била Ўзбекистонда ўқитувчилар учун аттестация тўлови 50 фоизга арзонлашди. Педагогларга айрим давлат хизматлари учун тўловлар икки баравар туширилди. 

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар