Daryo

Янгийўлда эр ҳомиладор хотинини пичоқлади

Тўйига эндигина икки ой бўлган келинчак эри томонидан кўчада пичоқланди. Бунга аёлнинг ҳомилани олдиришдан бош тортиб, ажрашиш истагини билдиргани сабаб бўлган.

1 дақиқа ўқиш19 106 кўришлар0 изоҳ4

Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида турмуш ўртоғи томонидан пичоқланган икки ойлик келинчак шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда “Миллар” дастурида маълум қилинди.

Қайд этилишича, ҳодиса жорий йилнинг 30 май куни соат 17:00 ларда юз берган. Жабрланувчининг таъкидлашича, у 5 апрель куни турмушга чиққан бўлиб, ҳозирда бир ярим ойлик (эгизак) ҳомиласи бор.

“Бунгача ҳам менга 2-3 марта пичоқ тираганди. Қайнонам билан келишиб, мени шифокорга олиб бориб, болани олдирмоқчи бўлишди. Қўрқиб кетдим. Ўша куни эрим гаплашиб олайлик деди, мен эса болани олдирмаслигимни ва ажрашишимни айтдим. Атрофда 5-6 та одам борлигига қарамасдан кетма-кет 6-7 марта пичоқ санчди. Кейин пичоғини кийимига артиб, қочиб кетибди”, дейди жабрланувчи.

Фото: “Миллар” информацион дастури

Янгийўл шаҳар тиббиёт бирлашмаси шифокорининг маълум қилишича, бемор қорин олди девори, кўкрак қафаси, чап қўл елка соҳаларида кўплаб санчилиб-кесилган жароҳатлар ҳамда кўп қон йўқотиш ташхиси билан олиб келинган. Унга шошилинч равишда биринчи ёрдам кўрсатилиб, операция қилинган. Ҳозирда беморнинг аҳволи қониқарли баҳоланмоқда. Шифокорлар ҳомилани сақлаб қолиш чоралари кўрилаётгани ва боланинг аҳволи ҳозирча яхши эканини билдирган.

Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати раҳбари берган маълумотга кўра, гумонланувчи шахс воқеа содир бўлган куннинг ўзидаёқ ички ишлар ходимлари томонидан ушланган.

Ҳозирда Янгийўл шаҳар ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Терговнинг якуний хулосаси ва суд қарори билан айбдорга нисбатан қонуний чоралар кўрилиши таъминланади.

Аввалроқ Наманганда 11-синф ўқувчиси унаштирилган йигити томонидан пичоқлаб ўлдирилгани хабар қилинганди. Бошқа бир вазиятда эса, Сирдарёда аёл ва қизлари эрининг иккинчи хотини томонидан пичоқланган.

Qashqadaryo viloyatidanman. O’zbekiston Jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti, Xalqaro jurnalistika yo‘nalishi talabasiman. “Daryo”da 2025-yilning avgust oyidan buyon ishlayman. Xabarlar yozaman. Sevimli kitobim Jek Londonning “Martin Iden” asari. Har yili Andrey Tarkovskiyning “Nostalghia” filmini kamida bir marta qayta ko‘raman.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар