Daryo

Заправкаларда метан нархи 10 фоизга қимматлашди

Ижтимоий тармоқларда газ нархи 5 800 сўмгача кўтарилгани акс этган суратлар тарқалди. Бу ҳолат давлат белгилаган янги тариф кучга кириши фонида юз берди.

1 дақиқа ўқиш22 036 кўришлар0 изоҳ7

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистондаги заправкаларда метан нархи 5200-5300 сўмдан 5 800 сўмгача оширилгани акс этган суратлар тарқалди. Бу ҳолат 2026 йил 1 июндан давлат белгилаган янги тариф кучга кириши фонида юз бермоқда.

Бугундан (1 июнь) мамлакатдаги заправкаларга бир метр куб метан 2 минг 750 сўмдан етказиб берилади. Мазкур қиймат 2025 йил 1 майдан амалда бўлиб келган 2 500 сўмлик тарифдан 10 фоизга баланд. Мазкур нарх ўсиши ортидан заправкаларда ҳам метан нархи 5 800 сўмгача қимматлашди.

Охирги марта ҳукумат метан нархини 2025 йил майдан 2 500 сўм этиб (аввалги нарх 1 800 сўм эди) белгилаганди. Бунинг таъсирида заправкаларда илгари 4250 сўмгача бўлган газ нархи 5 300 сўмгача кўтарилиб кетган. 

Маълумот учун, 2026 йил 1 майдан Ўзбекистонда газ ва электр энергияси учун янги нархлар белгиланди. Бунда аҳоли учун табақалаштирилган тарифлар сақлаб қолинди. Хусусан, ижтимоий норма доирасида ойига 200 кВт соатгача сарфланган электр энергиясининг ҳар бир квт соати 600 сўмдан 650 сўмгача кўтарилди. 201 кВт соатдан 500 кВт соатгача 800 сўмдан 900 сўмгача ошди. 

Барча истеъмолчилар учун (алоҳида тоифалардан ташқари) 1 куб метр табиий газ нархи 1 800 сўмдан 2 000 сўмга оширилди. Аҳоли учун табиий газ тарифлари табақалаштирилган тартибда сақланиб, иситиш мавсумида ойига 500 куб метргача, бошқа мавсумларда эса 100 куб метргача истеъмол учун 1 куб метр газ 1 100 сўмдан ҳисобланади.

Farg‘onadanman. Oʻzbekiston Milliy universitetini tamomlaganman. “Daryo”da 2022-yildan beri muxbirman. Iqtisodiy-siyosiy voqealarni yoritib boraman. Yoqtirgan kinolarimdan biri — “Shoushenkdan qochish”. Oxirgi o‘qilgan kitoblardan iqtisodchi olimlar Daron Ajemo‘g‘li va Jeyms Robinson hammuallifligidagi “Mamlakatlar tanazzuli sabablari…” kitobi yoqdi.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар