Daryo

Тошкентда ўқитувчи икки кишини пичоқлаб ўлдиришда гумонланмоқда

Ҳолат юзасидан қасддан одам ўлдириш моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, 28 ёшли эркак қўлга олинган.

1 дақиқа ўқиш16 746 кўришлар0 изоҳ4

Тошкент шаҳри Сергели туманида икки кишининг ўлими билан боғлиқ ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда “Дарё”га Бош прокуратура маълум қилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, воқеа 21 май куни содир бўлган. Ҳодиса оқибатида 2004-йилда туғилган қиз ҳамда 1975-йилда туғилган Хитой фуқароси вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Сергели тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноятни содир этишда гумон қилинаётган 1998-йилда туғилган шахс (ўқитувчи) процессуал тартибда ушланган. Бош прокуратура маълумотига кўра, ҳозирда иш бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2026 йил февраль ойи бошида Тошкентнинг Олмазор туманида компьютерхонада йигит унга салом бермаган 2 нафар вояга етмаган шахсни пичоқлагани ҳақида хабар берилганди. Ҳолат юзасидан жиноят иши очилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар

Сергелидаги хусусий мактаб ўқувчиси калтаклангани айтилмоқда. Шифокорлар ўқувчига бош мия жароҳати ташхисини қўйган

Сергелидаги хусусий мактаб ўқувчиси калтаклангани айтилмоқда. Шифокорлар ўқувчига бош мия жароҳати ташхисини қўйган

8-Апрел 2025, 22:06

Фарғонада таркибида сибутрамин бўлган 4,8 мингдан ортиқ “оздирувчи қаҳва” аниқланиб, савдосига чек қўйилди

Фарғонада таркибида сибутрамин бўлган 4,8 мингдан ортиқ “оздирувчи қаҳва” аниқланиб, савдосига чек қўйилди

26-Сентабр, 19:11

Сурхондарёда 32 ёшли эркакни калтаклаб ўлдирган зўравонлар қамалди

Сурхондарёда 32 ёшли эркакни калтаклаб ўлдирган зўравонлар қамалди

26-Сентабр, 17:06

Наманган ва Фарғонада фуқароларни хорижга ишга юбориш ҳамда умрага жўнатиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди

Наманган ва Фарғонада фуқароларни хорижга ишга юбориш ҳамда умрага жўнатиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди

24-Сентабр, 08:00

Қашқадарёда ўқувчига жисмоний жазо қўллаган ўқитувчига ҳайфсан берилди

Қашқадарёда ўқувчига жисмоний жазо қўллаган ўқитувчига ҳайфсан берилди

22-Сентабр, 17:17

Тошкентдаги мактабда ўқитувчи ўқувчини калтаклади

Тошкентдаги мактабда ўқитувчи ўқувчини калтаклади

22-Сентабр, 14:45

Ўзбекистонда иккиламчи бозордан машина харид қилишда нималарга эътибор бериш керак?

Ўзбекистонда иккиламчи бозордан машина харид қилишда нималарга эътибор бериш керак?

21-Сентабр, 09:35

Андижонда хорижга чиқиш бўйича тақиқни ечиб беришни ваъда қилган банк бош мутахассиси ушланди

Андижонда хорижга чиқиш бўйича тақиқни ечиб беришни ваъда қилган банк бош мутахассиси ушланди

19-Сентабр, 18:40