Daryo

Ёзги таътилда ўқувчилар назорати бўйича кафолат хати олинаётгани рад этилди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ўқитувчиларга бундай топшириқ бериш бўйича ҳудудий бўлинмалар ва таълим муассасаларига ҳеч қандай кўрсатма ёки тавсия берилмаганини маълум қилди.

1 дақиқа ўқиш7 645 кўришлар1 изоҳ7

Ўқувчиларни ёзги таътил кунларида назорат қилиб бориш бўйича ўқитувчилардан кафолат хати талаб қилинаётгани рад этилди.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Дилфуза Собирова бу борада ота-оналар билан ҳамкорлик қилиш бўйича умумтаълим мактаблари синф раҳбарларидан кафолат хати олиш юзасидан ҳудудий бўлинмалар ва таълим муассасаларига ҳеч қандай кўрсатма ёки тавсия берилмаганини маълум қилди.

Ижтимоий тармоқларда кафолат хати намунаси тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлганди.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Унда синф раҳбари ўзи раҳбарлик қилаётган ўқувчиларни қаттиқ назоратга олиши, ҳар хил ўтиришлар, пул йиғимлари қилишларига йўл қўймаслигини кафолатлаши кўрсатилган. Уларнинг ота-оналаридан кафолат хатлари олиши, таътил вақтида мунтазам алоқада бўлиб туриши келтирилганди.

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим тўғрисида”ги низомга кўра, мактабларда ёзги таътил охирги босқичли назорат синови ўтказилган кундан (босқичли назорат ўтказилмайдиган синфлар учун ўқув йили тугаган кундан кейинги кундан) бошлаб 1 сентябргача давом этади.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар

Кармана ҳокими ўқитувчиларни йиғиб, бир соат турғизиб қўйди. Вазирлик мансабдорнинг ҳаракатини қоралади

Кармана ҳокими ўқитувчиларни йиғиб, бир соат турғизиб қўйди. Вазирлик мансабдорнинг ҳаракатини қоралади

14-Март, 15:56

Сурхондарёда рамазон эҳсони баҳонасида ўқитувчилардан пул йиғиш топшириғини ҳоким ўринбосари бергани тасдиқланди

Сурхондарёда рамазон эҳсони баҳонасида ўқитувчилардан пул йиғиш топшириғини ҳоким ўринбосари бергани тасдиқланди

28-Феврал, 17:24

Сурхондарёдаги мактабда ўқитувчилардан “рамазон эҳсони” ниқоби остида пул сўралди

Сурхондарёдаги мактабда ўқитувчилардан “рамазон эҳсони” ниқоби остида пул сўралди

23-Феврал, 15:30

Ўзбекистонда хорижлик педагоглар сони икки мингга етказилиб, турар жой билан таъминланади

Ўзбекистонда хорижлик педагоглар сони икки мингга етказилиб, турар жой билан таъминланади

28-Январ, 14:50

Ўқитувчилар тун-у кун навбатчиликка мажбурлангани ортидан мактаб директори ишдан олинди

Ўқитувчилар тун-у кун навбатчиликка мажбурлангани ортидан мактаб директори ишдан олинди

6-Январ, 15:34

Ўқитувчиларга дарс соатларини тақсимлашнинг янги тартиби жорий этилди

Ўқитувчиларга дарс соатларини тақсимлашнинг янги тартиби жорий этилди

29-Октабр 2025, 16:41

“Бераётган билими ҳаётга татбиқ этилмагани сабаб устозга ҳурматсизлик қилиняпти” — Ҳамид Содиқ

“Бераётган билими ҳаётга татбиқ этилмагани сабаб устозга ҳурматсизлик қилиняпти” — Ҳамид Содиқ

12-Июл 2025, 00:20

Нукусда юздан ортиқ ўқитувчидан пора олган мактаб директори ўринбосари ушланди

Нукусда юздан ортиқ ўқитувчидан пора олган мактаб директори ўринбосари ушланди

19-Июн 2025, 13:39