Ўзбекистонда 20 майда кучга кирган қонунга кўра айрим маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид ишлар Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги қўриқлаш хизмати мансабдор шахслари томонидан кўриб чиқиладиган бўлди.
Қонунда қайд этилишича, Миллий гвардиянинг Қўриқлаш бош бошқармаси ИИВ ҳузуридаги Қўриқлаш департаменти сифатида қайта ташкил этилиб, қўриқлаш фаолияти соҳасидаги аксарият ваколатлар ва вазифалар ушбу департаментга ўтказилгани қонунчиликни ўзаро мувофиқлаштириш заруратини юзага келтирди.
Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс, “Ички ишлар органлари тўғрисидаги”, “Қўриқлаш фаолияти тўғрисида”ги қонунларга қўриқлаш фаолиятини амалга оширувчилар ваколатларини аниқ белгилашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Қуйидаги маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар ички ишлар органлари ҳузуридаги қўриқлаш хизматлари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари томонидан кўриб чиқилади:
- жамоат жойларида тамаки ва алкоголь маҳсулотини истеъмол қилиш;
- белгиланмаган жойларга чиқиндиларни ташлаш ва тўкиш;
- вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш;
- маиший шовқинга қарши кураш талабларини бузиш ва бошқалар.
- оз миқдорда талон-торож қилиш;
- майда безорилик;
- диний материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш;
- қуролдан белгиланган тартибни бузган ҳолда фойдаланиш;
- совуқ қуролни олиб олиб юриш;
- вояга етмаган шахсни маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишга жалб қилиш ва бошқалар.








